Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.02.2013
Ҳисобот даврида Сув хўжалиги бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимидан фойдаланилишини ва унинг замонавийлаштирилишини таъминлаш, илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муаяйн ишлар амалга оширилган. 
   Сув ресурсларидан фойдаланишда. Республика бўйича суғориш даврида суғоришга олинган сув миқдори 40258 млн.м3 ёки лимитга нисбатан 102 фоизни (39279 млн.м3), ўтган 2011 йилга (30358 млн.м3) нисбатан 132 фоизни ташкил қилди. Олинган сув билан 21322 минг гектар майдонда суғориш ишлари олиб борилди. Шу жумладан 6018 минг гектар кузги ғалла (2011 йилда 3826 минг гектар бўлган) ва 7101 минг гектар пахта майдонлари суғорилди (2011 йилда 5460 минг гектар бўлган). Вилоятларда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар, яъни ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик каби ҳолатлар аниқланиб, уларга нисбатан қонун доирасида белгиланган чоралар кўрилди. Жумладан, мавсум давомида аниқланган камчиликлар бўйича жавобгар шахсларга нисбатан 9452 та (8580) далолатномалар тузилиб, уларга огоҳлантириш берилди ва сувдан фойдаланишнинг амалдаги қонун-қоидалари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Такроран сув ва сувдан фойдаланиш борасидаги қонун-қоидаларни бузган айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси асосида 3171 та (3548) ҳолат юзасидан тузилган баённомалар асосида 241,2 млн. сўм (233,7) миқдорида жарима расмийлаштирилиб, тўлиқ ундириб олинди. 
   Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолияти. Бугунги кунда республикамизда 1501 та (1487) Сув истеъмолчилари уюшмалари умумий майдони 3,86 млн. гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизматини кўрсатиб келмоқда. СИУ лар томонидан 2012 йил давомида сув истеъмолчиларига жами 45,8 млрд. сўмлик хизмат кўрсатиш режалаштирилган бўлиб, амалда 38,4 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди. Шундан 26,5 млрд. сўми ёки кўрсатилган хизматнинг 69 фоизи тўлаб берилди. 
   Ирригация тадбирларида. Амалда йиллик режанинг 103 фоизи ҳажмида ёки 5284 км узунликда (2011 йилда 5250 км) хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди. Бу даврда 5123 дона, 103% (5022 дона) гидротехник иншоот ҳамда 5448 дона, 104 % (5434дона) гидропост таъмирланди. Режадаги 15806 км ўрнига амалда 16380 км ёки 104 % (13845км) узунликдаги хўжалик ички суғориш ариқлари механизмлар ёрдамида тозаланди, шу жумладан қўл кучи билан 108994 км, 102 % (105082км) узунликдаги суғориш ариқларини тозалаш ташкил этилди.Ўз навбатида бу тармоқлардаги 15839 дона, 101% (_14878 дона) гидротехник иншоот ҳамда 21807 дона, 103% (21424 дона) гидропостлар таъмирланди. Шунинг билан бирга фермер хўжаликларининг хўжалик ички суғориш тармоқларидаги 28942 дона (106 %) сув олиш қулоқлари жиҳозланди. 
   Мелиорация тадбирларида. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури доирасида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларига 2012 йилда жами 210,0 млрд.сўм (шундан мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишларига – 91,36 млрд сўм, таъмирлаш ва тиклаш ишларига – 92,94 млрд сўм ҳамда мелиоратив техникалар харид қилиш учун 25,7 млрд сўм) маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағ ҳисобига қуйидаги ишлар амалга оширилган: 
  а) Мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш. Дастурга кўра 2012 йилда жами 137 та объектда реконструкция қилиш ва қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, 64 та йилдан-йилга ўтувчи ва 73 таси янгидан лойиҳалаштирилаётган объектлардир. Реконструкция қилиш ва қуриш ишлари 852,62 км узунликдаги очиқ ва 51,0 км ёпиқ-ётиқ коллектор дренаж тармоқларида, 27 дона гидротехника иншоотларида, 7 дона мелиоратив насос станцияларда, 164 дона вертикал дренаж ва 450 дона кузатув қудуқларида амалга оширилиб, жами 91954,3 млн.сўм маблағ ўзлаштирилган. 
  б) Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш. 2012 йилда жами 256 та объектда таъмирлаш-тиклаш ишлари режалаштирилган бўлиб, шундан 81 таси йилдан-йилга ўтувчи ва 175 таси янгидан лойиҳалаштирилаётган объектлардир. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 13128,1 км узунликдаги коллектор тармоқларида, 470,7 км ёпиқ-ётиқ дренажларда, 815 дона вертикал дренаж қудуқларида ва 11 дона мелиоратив насос станцияларида таъмирлаш ва ишлари бажарилиб, жами 96011,1 млн.сўм маблағ ўзлаштирилди. 
  в) Мелиоратив техникаларни харид қилиш. Давлат дастури доирасида 2012 йилда 192 дона мелиоратив техника, машина ва бошқа механизациялаш воситалари жумладан, 72 дона экскаватор, 36 дона бульдозер, 12 дона автотрейлер ва 72 дона бошқа ёрдамчи техника ва механизмлар харид қилиниб, лизинг асосида лизинг олувчиларга етказиб берилмоқда. 
  Насос станцияларни таъмирлаш ва энергетика таъминотида. Насос агрегатларини таъмирлаш бўйича режа 2862 донани ташкил қилиб, амалда 2876 дона таъмирланди, ёки режага нисбатан 100,5 фоизга бажарилди. Суғориш қудуқларини таъмирлаш режаси 1353 дона суғориш қудуқлари таъмирланиши мўлжалланган бўлиб, амалда 1367 дона суғориш қудуқлари таъмирланди, яъни режага нисбатан 101 фоизга бажарилди. Ички хўжалик насос агрегатларини таъмирлаш бўйича режа 2082 донани ташкил қилиб, амалда 2105 дона таъмирланди, ёки режага нисбатан 101 фоизга бажарилди. Вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларига 2012 йил учун белгиланган лимит 7740,13 млн.квт/соат бўлиб, амалда 7444,63 млн.кВт/соат электроэнергия сарфланиб, 295,5 млн.квт/соат электроэнергия иқтисод қилинди. 
  Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш. Вазирлик тизимидаги саноат корхоналарида 2012 йилда 128,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўчиш суръати 125 фоизни ташкил этди ва прогноз 100 фоизга бажарилди. Маҳсулотнинг асосий турлари бўйича: 20 минг м3 йиғма темир-бетон, 95,5 минг м3 норуда қурилиш материаллари, 1364 та насос агрегатлари, 1547,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Маҳаллийлаштириш. Маҳаллийлаштириш дастурига асосан 2000 та графитли шеткалар учун тутгичлар, 34 дона дала-вагон, 8 дона ёқилғи қуйиш тиркамаси, 6480 дона электр двигателлар секция чўлғамлари, 232 дона ЭЦВ 10-160-35, 100 дона ЭЦВ 8-40-60 насос агрегатлари, 10 дона 630 кВт 1500 об/мин, 6 кВ электродвигателлар ишлаб чиқарилди – умумий қиймати 4122,0 млн.сўмни ташкил қилиб, прогноз 116,9 фоизга бажарилди ва 12 та янги иш ўринлари яратилди. 
   Сув хўжалиги бош бошқармаси




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech