Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
25.04.2012
Сув ресурсларидан фойдаланишда. Республика вилоятларида 2011-2012 йиллар кузги-қишки мавсумида иқтисодиёт тармоқлари эхтиёжлари учун жами 13429 млн.м3 сувнинг чекланган миқдори белгиланиб, шундан 10400 млн.м3 қишлоқ хўжалиги, 2211 млн.м3 энергетика, 1128 млн.м3 коммунал хўжалиги, 388 млн.м3 саноат, 152,6 млн.м3 балиқчилик ва 256,7 млн.м3 бошқа сувдан фойдаланувчилар эҳтиёжлари учун ажратилди ва вазирлик томонидан тасдиқланиб, жойларга етказилди. 
    2012 йилнинг 1 апрелига Республика бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ва шўр ювиш ишлари учун 9594 млн.м3 (2011 йилда 11179 млн.м3) сув сарфланди ёки лимитга нисбатан бу кўрсаткич 92 фоизни ташкил қилди. Лимитга нисбатан Навоий вилоятида 102 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида 102 фоиз сув сарфланди. Бу йилги куз-қиш ойларида ёғингарчилик миқдори кўп бўлганлиги ва ерларда намгарчилик етарли бўлганлиги сабабли суғориш ишларига сув ресурслари кам олинди. 
     Етказиб берилган сув билан жами 6328 минг га/суғориш (6543), шундан кузги ғалла 2790 минг га/суғориш (3568), шўр ювиш ишлари 1251 минг га (1244) майдонда амалга оширилди. 2011-2012 йилларнинг кузги-қишки мавсумида вилоятларда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар, яъни Ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик каби ҳолатлар аниқланиб уларга нисбатан чоралар кўрилди. 
     Жумладан, мавсум давомида аниқланган камчиликлар бўйича жавобгар шахсларга нисбатан 1658 та (2013) далолатномалар тузилиб, улар билан сувдан фойдаланишнинг амалдаги қонун-қоидалари тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилди. Такроран “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун-қоидаларни бузган айбдор фуқаро ва мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси асосида 166 та (200) ҳолат юзасидан тузилган баённомалар асосида 10,0 млн.сўм (10,1) миқдорида жарима расмийлаштирилиб, тўлиқ ундириб олинди.  
    Сув истеъмоличилари уюшмалари фаолияти. Бугунги кунда республикамизда 1497 та (1486) Сув истеъмолчилари уюшмалари умумий майдони 3,79 млн. гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизматини кўрсатиб келмоқда. СИУ лар томонидан 2012 йил давомида сув истеъмолчиларига жами 43,7 млрд. сўмлик хизмат кўрсатиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 апрелига қадар 5,9 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди. Шундан 3,4 млрд. сўми ёки кўрсатилган хизматнинг 59 фоизи тўлаб берилди.  
   Ирригация тадбирларида. Амалда чораклик режанинг 102 фоизи ёки 1960,0 километр узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди ва бунда 266 та экскаваторлар ишлатилди. Бу даврда 1843 дона, 103 % гидротехник иншоот ҳамда 2012 дона, 105 % гидропост таъмирланди. Режадаги 5572,7 километр ўрнига амалда 5738,2 километр ёки 103 % масофадаги хўжалик ички суғориш ариқлари тозаланди, шунингдек, қўл кучи билан амалда 41086 километр, 104 % тозаланди. Ушбу тармоқлардаги 6794 дона (103%) гидротехник иншоот ҳамда 8446 дона (105 %) гидропостлар таъмирланди.  
   Мелиорация тадбирларида. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури доирасида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларига 2012 йилда жами 210,0 млрд.сўм (шундан мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишларига – 93,21 млрд.сўм, таъмирлаш ва тиклаш ишларига – 92,94 млрд.сўм ҳамда мелиоратив техникалар харид қилиш учун 23,85 млрд.сўм) маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағ ҳисобига қуйидаги ишлар амалга оширилган: 
     а) Мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш Жорий йилда жами 136 та лойиҳа бўйича реконструкция қилиш ва қуриш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган, шундан 64 та лойиҳа йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар бўлиб ушбу обьектларда ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, янгидан бошланадиган 72 та лойиҳаларда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, Давархитектқурилиш кўмитасидан экспертиза хулосалари олинган ва барчасига танлов савдолари асосида пудрат корхоналари аниқланган. Ҳисобот даврида 100,7 километр (режага нисбатан 127%) узунликда мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишлари амалга оширилиб, қурилиш монтаж ишларида 9904,3 млн.сўм маблағ ўзлаштирилган. 
     б) Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш Режалаштирилган 246 та таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларидан 81 таси йилдан-йилга ўтувчи, қолган 165 таси янгидан бошланувчи объектлар бўлиб, жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига 164 тасининг лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосалари олинган. Мелиоратив объектлардаги таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларига пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танловлар 164 та лойиҳа бўйича ўтказилган бўлиб, барчаси бўйича шартномалар расмийлаштирилган. 2012 йилнинг 1-чораги давомида 219 та лойиҳалар доирасида жами 15666,9 млн. сўмлик 2742,3 километр (режага нисбатан 115 %) узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари тозаланди. Бундан ташқари лойиҳалар тизимида 118 дона вертикал дренаж қудуқлар ва 6 дона мелиоратив насос агрегатлари жорий ва тубдан таъмирланди. Ушбу тадбирларда 556 дона экскаватор ва 142 дона бульдозер техникалари иштироқ этди. 
    в) Мелиоратив техникаларни харид қилиш Давлат дастури доирасида 2012 йилда Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳисобидан “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси орқали 158 дона замонавий мелиоратив техника ва механизмлар жумладан, 60 дона экскаватор, 30 дона бульдозер, 15 дона автокран, 10 дона тягач-трейлер ва 43 дона бошқа ёрдамчи техника ва механизмлар харид қилиниши режалаштирилган. Бугунги кунда, режадаги 158 дона мелиоратив техника ва бошқа механизация воситаларини ҳарид қилиш бўйича тендер савдолари тўлиқ якунланган ва “Ўзмелиомашлизинг” компанияси томонидан шартномалар имзоланган.  
    Насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида. 2012 йил 1-чорак давомида вазирлик тасарруфидаги Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: Насос агрегатларини 1-чорак таъмирлаш режаси 1371 донани ташкил қилиб, амалда 1377 дона таъмирланди, ёки режага нисбатан 100,4 фоизга бажарилди. Суғориш қудуқларини 1-чорак таъмирлаш режаси 682 дона суғориш қудуқлари таъмирланиши мўлжалланган бўлиб, амалда 686 дона суғориш қудуқлари таъмирланди, яъни режага нисбатан 100,6 фоизга бажарилди. Ички хўжалик насос агрегатларини 1-чорак таъмирлаш режаси 764 донани ташкил қилиб, амалда 769 дона таъмирланди, ёки режага нисбатан 100,7 фоизга бажарилди. Вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларига 2012 йил 1-чорак учун белгиланган лимит 1030,36 млн квт/соат бўлиб, амалда 1007,98 млн квт/соат электроэнергия сарфланиб, 22,38 млн квт/соат электроэнергия иқтисод қилинди. 
    Ахборот хизмати 




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech