Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
19.10.2011
Сув ресурсларидан фойдаланишда.Республика бўйича суғориш даврида суғоришга олинган сув миқдори 30358 млн.м3 ёки лимитга нисбатан 88 фоизни (34418,4 млн.м3), ўтган 2010 йилга (39989 млн.м3) нисбатан 79 фоизни ташкил қилди. Олинган сув билан 15544 минг гектар майдонда суғориш ишлари олиб борилди. Шу жумладан 3826 минг гектар кузги ғалла (2010 йилда 5009 минг гектар бўлган) ва 5460 минг гектар пахта майдонлари суғорилди (2010 йилда 6468 минг гектар бўлган). Вилоятларда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар, яъни ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик каби ҳолатлар аниқланиб, уларга нисбатан қонун доирасида белгиланган чоралар кўрилди. Жумладан, мавсум давомида аниқланган камчиликлар бўйича жавобгар шахсларга нисбатан 7179 та (6614) далолатномалар тузилиб, уларга огоҳлантириш берилди ва сувдан фойдаланишнинг амалдаги қонун-қоидалари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Такроран сув ва сувдан фойдаланиш борасидаги қонун-қоидаларни бузган айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси асосида 2739 та (1135) ҳолат юзасидан тузилган баённомалар асосида 172,1 млн. сўм (45,9) миқдорида жарима расмийлаштирилиб, шундан 157,9 млн. сўми ёки 91 фоизи ундириб олинди. 
Сув истеъмоличилари уюшмалари фаолияти. Бугунги кунда республикамизда 1486 та (1711) Сув истеъмолчилари уюшмалари умумий майдони 3,9 млн. гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизматини кўрсатиб келмоқда. СИУ лар томонидан 2011 йил давомида сув истеъмолчиларига жами 42,0 млрд. сўмлик хизмат кўрсатиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 октябрига қадар 20,2 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди. Шундан 12,0 млрд. сўми ёки кўрсатилган хизматнинг 59 фоизи тўлаб берилди. 
Ирригация тадбирларида. Амалда 9 ойлик йиллик режанинг 106,0 фоизи ҳажмида ёки 3397,0 километр узунликда (2010 йилнинг шу даврида 3150,0 км) хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди. Бу даврда 3325 дона, 106.0% (3282 дона) гидротехник иншоот ҳамда 3533 дона, 106.0% (3430 дона) гидропост таъмирланди. Режадаги 11661,0 километр ўрнига амалда 12179,0 километр ёки 104,0% (8894,0 км) узунликдаги хўжалик ички суғориш ариқлари механизмлар ёрдамида тозаланди, шу жумладан қўл кучи билан 87781,0 километр, 104.0% (53110,0 км) узунликдаги суғориш ариқларини тозалаш ташкил этилди.Ўз навбатида бу тармоқлардаги 10915 дона, 107.0% (7767 дона) гидротехник иншоот ҳамда 14222 дона, 107.0% (12021 дона) гидропостлар таъмирланди. Шунинг билан бирга фермер хўжаликларининг хўжалик ички суғориш тармоқларидаги 28851 дона (111,0%) сув олиш қулоқлари жиҳозланди. 
Мелиорация тадбирларида. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури доирасида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларига 2011 йилда жами 184,5 млрд.сўм (шундан мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишларига – 86,5 млрд сўм, таъмирлаш ва тиклаш ишларига – 78,0 млрд сўм ҳамда мелиоратив техникалар харид қилиш учун 20,0 млрд сўм) маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағ ҳисобига қуйидаги ишлар амалга оширилган: 
а) Мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш. Дастурга кўра 2011 йилда жами 159 та объектда реконструкция қилиш ва қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, 46 та йилдан-йилга ўтувчи ва 113 таси янгидан лойиҳалаштирилаётган объектлардир.Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига янгидан бошланувчи лойиҳаларнинг 113 таси бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, барчаси бўйича қурилиш ишларига пудрат ташкилотлари аниқланган.Реконструкция қилиш ва қуриш ишлари 2011 йил 1 октябрь ҳолатига 469,2 км узунликдаги очиқ коллектор тармоқларида амалга оширилиб, жами 52613,0 млн.сўм (101%) маблағ ўзлаштирилган. Ушбу тадбирлар 458 дан ортиқ мелиоратив техникалар ёрдамида амалга оширилган. 
б) Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш. Жорий йилда жами 247 та объектда таъмирлаш-тиклаш ишлари режалаштирилган бўлиб, шундан 46 таси йилдан-йилга ўтувчи ва 201 таси янгидан лойиҳалаштирилаётган объектлардир.Янгидан бошланувчи лойиҳаларнинг барчасига лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосаси олинган. Қурилиш ишларига пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича 201 та лойиҳада танловлар ўтказилиб, 86694,2 млн.сўмлик шартномалар расмийлаштирилган. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 10530,2 км (режага нисбатан 106%) узунликдаги коллектор тармоқларида, 585,6 км ёпиқ-ётиқ дренажларда, 627 дона вертикал дренаж қудуқларида ва 9 дона мелиоратив насос станцияларида таъмирлаш ва ишлари бажарилиб, жами 59844,2 млн.сўм маблағ ўзлаштирилди. Ушбу тадбирларда 490 дона экскаватор, 150 дона бульдозер ва 36 дона ПДТ агрегатлари иштироқ этди. 
в) Мелиоратив техникаларни харид қилиш. Давлат дастури доирасида 2011 йилда 205 дона мелиоратив техника, машина ва бошқа механизациялаш воситалари жумладан, 69 дона экскаватор, 21 дона бульдозер, 11 дона автотрейлер, 13 дона ёнилғи ташиш техникаси, 13 дона автокран, 22 дона техник ҳизмат кўрсатиш машинаси ва 56 дона бошқа ёрдамчи техника ва механизмлар лизинг асосида олиб келиш режалаштирилган. Шу кунга қадар ўтказилган тендер натижаларига кўра 39 дона экскаватор, 21 дона бульдозер, 11 дона автотрейлер, 13 дона ёнилғи ташиш техникаси, 50 дона дала вагонлари ва 13 дона автокран машиналарини етказиб берувчи ҳорижий ва маҳаллий компаниялар аниқланиб, белгиланган тартибда шартномалар расмийлаштирилган. 
Насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида. Насос агрегатларини таъмирлаш бўйича 9 ой режаси 1991 (1932) донани ташкил қилиб, амалда 2003 (1939) дона таъмирланди, ёки режага нисбатан 100,6 (100,3) фоизга бажарилди. Суғориш қудуқларини 9 ойлик таъмирлаш режаси 998 (968) дона суғориш қудуқлари таъмирланиши мўлжалланган бўлиб, амалда 1004 (972) дона суғориш қудуқлари таъмирланди, яъни режага нисбатан 100,6 (100,4) фоизга бажарилди. Ички хўжалик насос агрегатларини таъмирлаш бўйича 9 ойлик режаси 1510 (1496) донани ташкил қилиб, амалда 1522 (1498) дона таъмирланди, ёки режага нисбатан 100,8 (100,1) фоизга бажарилди. Вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларига 2011 йил 9 ой учун белгиланган лимит 6758,798 (6577,885) млн квт/соат бўлиб, амалда 6608,7 (6408,01) млн квт/соат электроэнергия сарфланиб, 150,096 (169,875) млн квт/соат электроэнергия иқтисод қилинди. 
Сув хўжалиги бош бошқармаси 
19.10.2011 йил




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech