Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.05.2015
   Ҳисобот даврида сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан сув ресурсларидан максадли ва самарали фойдаланиш, ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошкарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимидан фойдаланилишини ва унинг замонавийлаштирилишини таъминлаш, илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муаяйн ишлар амалга оширилди. Жумладан:
    Мелиорация соҳасида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, мелиоратив тадбирларни амалга оширишга тизимли ва комплекс ёндошган ҳолда бир қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил инвестиция дастури тўғрисида”ги ҳамда 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорларига асосан 2015 йилда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган мелиоратив тадбирлар учун жами 350,4 млрд сум маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
   Ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди: Мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишлари бўйича I чоракда 149 та лойиҳа доирасида жами 195,87 км узунликда очиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 23,0 км узунликда ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари, 3 дона вертикал дренаж қудуқлари, 1 дона гидротехник иншоот ва 6 дона кузатув қудуқлари қурилди ва реконструкция қилинди. Мелиоратив объектларни тизимли таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича манзилли дастурга кўра 2015 йилда жами 222 та устувор лойиҳаларда, шу жумладан, 77 та йилдан йилга ўтувчи лойиҳаларда тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. I чоракда 207 та лойиҳа доирасида жами 3561,0 км узунликда коллектор-дренаж тармоқлари таъмирланди ва тикланди.
  Ирригация тадбирларида. Республика сув хўжалиги тизимидаги мавжуд хўжаликлараро суғориш тармоқлари, гидротехник иншоотлар, гидропостлар, насос станциялари, қудуқлар, сув омборлари, ўта йирик ва муҳим ҳисобланган магистрал каналлар, Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги суғориш тармоқларини 2015 йилнинг суғориш мавсумига пухта тайёрлаш мақсадида чора-тадбирлар белгиланиб, амалда қуйидаги ишлар амалга оширилди, яъни 4623,4 км хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланиб, улардаги 4958 дона гидротехник иншоотлар ва 4891 дона гидропостлар таъмирланди. Шу билан бирга, 94834,3 минг км хўжалик ички суғориш тармоқлари тозаланди, улардаги 14247 дона гидротехник иншоотлар ва 19762 дона гидропостлар таъмирланди. Шунингдек, фермерларнинг 22468 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди. Ҳозирги кунда тозалаш, таъмирлаш ва тиклаш ишлари белгиланган график асосида амалга оширилмоқда.
    Сув ресурсларидан фойдаланишда. 2015 йил 1 апрель ҳолатига республикамиз бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ва шўр ювиш ишлари учун 1 1042 млн/м3 сув сарфланди ёки лимитга нисбатан бу кўрсаткич 110 фоизни ташкил қилди. Етказиб берилган сув билан жами 5935 минг га/суғориш (6401), шундан кузги ғалла 3446 минг га/суғориш (3553), шўр ювиш ишлари 1340 минг га (1146) майдонда амалга оширилди. 2014–2015 йилларнинг куз-қиш мавсумида минтақаларда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар, яъни ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларининг бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан олинадиган сув миқдорининг ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик каби ҳолатлар аниқланиб уларга нисбатан чоралар кўрилди.
   Насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида. 2015 йил I чорак давомида вазирлик тасарруфидаги Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: Насос агрегатларини таъмирлаш режаси 1113 донани ташкил қилиб, амалда 1121 дона таъмирланди ёки режа 100,7 фоизга бажарилди. Суғориш қудуқларини таъмирлаш режасида 682 дона суғориш қудуқларини таъмирлаш мўлжалланган бўлиб, режа 100 фоизга бажарилди. Ички хўжалик насос агрегатларини таъмирлаш режаси 681 донани ташкил қилиб, амалда 683 дона насос таъмирланди ёки режа 100,3 фоизга бажарилди. Вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларига 2015 йил I чорак учун белгиланган лимит 1317,035 млн кВт.соат бўлиб, амалда 1286,596 млн кВт.соат электроэнергия сарфланиб, 30,439 млн квт. соат электроэнергия тежалди.
   Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятида. Бугунги кунда республикамизда 1503 та Сув истеъмолчилари уюшмалари умумий майдони 3,7 млн гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан, фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизматини кўрсатиб келмоқда. СИУлар томонидан 2015 йил давомида сув истеъмолчиларига жами 60,8 млрд сўмлик хизмат кўрсатиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 апрелига қадар 6,9 млрд сўмлик хизмат кўрсатилди.
      Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech