Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29.10.2015 14:20:00

Ҳисобот даврида республика сув хўжалиги тизимидаги ташкилот ва корхоналар томонидан сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимидан фойдаланилиши ва унинг замонавийлаштирилишини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муаяйн ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Мелиорация соҳасида. Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган мелиоратив тадбирларни бажариш учун 2015 йилда жами 350,4 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Ушбу маблағлар доирасида мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши натижасида 733,4 км коллектор дренаж тармоқлари, 96 дона вертикал дренаж қудуқлари, 29 дона гидротехник иншоат, 684 дона мелиоратив кузатув қудуқлари, 218,8 км ёпиқ ётиқ дренаж тармоқлари реконструкция қилинди ва қурилди. Шунингдек, жами 11928,8 км узунликда коллектор-дренаж тармоқлари таъмирланди ва тикланди.

Давлат дастури доирасида жорий йилда жами 176 дона мелиоратив техника ва ускуналар харид қилиш белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида 86 та техника харид қилинди. Ҳозирда улар ташкилотларга лизинг асосида етказиб берилмоқда.

Ирригация тадбирларида. Тизимдаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ҳисобот даврида жами 3652,1 километр узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди. Шунингдек, 3563 дона гидротехник иншоот ҳамда 3545 дона гидропост таъмирланди. Бундан ташқари Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг 73504,0 километр ички суғориш ариқлари тозаланди. Ушбу тармоқлардаги 10638 дона гидротехник иншоот ҳамда 13272 дона гидропостлар таъмирланди, 18450 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.

Сув ресурсларидан фойдаланишда. Республика бўйича қишлоқ хўжалиги мақсадларига ажратилган сув экин майдонларига етарлича етказиб берилиши натижсида 7 миллион 300 минг тоннадан зиёд ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ пахта етиштирилди. Бошқа турдаги экинлардан ҳам мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга эришилди.

Насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида. Ҳисобот даврида вазирлик тасарруфидаги Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари томонидан 1843 дона насос агрегатлари, 1076 дона суғориш қудуқлари, 1279 дона ички хўжалик насос агрегатлари таъмирланди.

Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларига жорий йилнинг 9 ойи учун белгиланган лимит 6 млрд 687 млн 264 минг кВт/соат бўлиб, амалда 6 млрд 491 млн 975 минг кВт/соат электроэнергия сарфланди. Натижада 195 млрд 289 млн кВт/соат электроэнергия тежалди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятида. Бугунги кунда мамлакатимизда 1505 та Сув истеъмолчилари уюшмаси умумий майдони 3,6 млн гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизматларини кўрсатиб келмоқда. Улар томонидан 1 октябрга қадар сув истеъмолчиларига 35,4 млрд сўмлик хизмат кўрсатилди.

    Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech