Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22.01.2016

Ҳисобот йилида республика сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимининг замонавийлаштирилишини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муаяйн ишлар амалга оширилди. Жумладан:

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларида. Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган мелиоратив тадбирларни бажариш учун жами 350,4 млрд сўм ажратилиб, мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши натижасида 845,4 км коллектор дренаж тармоқлари, 189 дона вертикал дренаж қудуқ, 51 гидротехник иншоот, 1071 дона мелиоратив кузатув қудуқлари, 298,2 км ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари реконструкция қилинди ва қурилди.

Манзилли рўйхатга кўра, 2015 йилда вазирлик тизимидаги дирекциялар буюртмачилигидаги 238 та лойиҳа доирасида жами 13 минг 620 км узунликда коллектор-дренаж тармоқлари таъмирланди ва тикланди.

Давлат дастури доирасида 92 дона мелиоратив техника ва ускуналар харид қилиниб, ташкилотларга лизинг асосида етказиб берилмоқда. Шунингдек, 84 та техника ва механизмлар бўйича шартномалар имзоланган;

ирригация тадбирларида. Ҳисобот йилида ирригация тармоқларида жами 5502 километр узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди. Шунингдек, 5330 донадан ортиқ гидротехник иншоот ҳамда 5135 донадан кўпроқ гидропостлар таъмирланди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги 128 минг 960 километр масофадаги хўжалик ички суғориш тармоқлари механизмлар ва қўл кучи ёрдамида тозаланди. Ушбу тармоқлардаги 16867 дона гидротехник иншоот ҳамда 21366 дона гидропост таъмирланди ва 30 минг 396 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.

Республика бўйича 134 та лойиҳа доирасида 414,2 км узунликдаги канал, 76,7 км узунликда лоток тармоқлари, 61 дона гидротехник иншоот, 13,2 км узунликдаги босимли қувурлар, 4,9 м3/сек. қувватли насос станциялари, 23 км узунликда қирғоқ ҳимоя дамбалари ва 323,1 млн/м3 сиғимли сув омборлари қурилди ва реконструкция қилинди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида 350 минг гектардан зиёд ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланиши кутилмоқда;

сув ресурсларидан фойдаланишда. Республика бўйича қишлоқ хўжалиги мақсадларига ажратилган сув экин майдонларига етарлича етказиб берилиши натижасида 7 миллион 500 минг тоннадан зиёд ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ пахта етиштирилди. Бошқа турдаги экинлардан ҳам мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга эришилди;

сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятида. Ҳисобот йилида республикада 1503 та Сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан умумий майдони 3,6 млн гектар бўлган сув истеъмолчиларига, шу жумладан фермер хўжаликларига 48,9 млрд сўмлик сув хўжалиги хизмати кўрсатилди;

насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида. Ҳисобот йилида 2724 дона насос агрегати, 1352 дона суғориш қудуғи, 1881 дона ички хўжалик насос агрегатлари таъмирланди.

Вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан 7 млрд 800 млн 140 минг кВт.соат электроэнергия сарфланиб, амалда 101 млн 93 минг кВт.соат электроэнергия тежалишига эришилди.

    Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech