Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27.04.2016

Жорий йилнинг биринчи чорагида республика сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимининг замонавийлаштирилишини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан:

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларида.

Давлат дастури доирасида мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш бўйича жорий йилнинг биринчи чорагида 26142,4 млн.сўмлик ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда жами 26023,5 млн.сўм маблағ ўзлаштирилди ва белгиланган режага нисбатан 100 фоизга бажарилди. Ушбу маблағ ҳисобига 151,4 км очиқ ва 35,5 км ёпиқ ётиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 3 дона вертикал дренаж қудуқлари, 1 дона гидротехник иншоат, 24 дона мелиоратив кузатув қудуқлари реконструкция қилинди ва қурилди.

Мелиоратив объектларни тизимли таъмирлаш ва тиклаш бўйича 2016 йилнинг биринчи чорагида 29592,3 млн.сўмлик ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда жами 33951,5 млн.сўм маблағ ўзлаштирилди ва белгиланган режага нисбатан 115 фоизга бажарилди.Ушбу маблағ ҳисобига 3285,9 км коллектор дренаж тармоқлари тозаланди.

Давлат дастури доирасида 140 дона мелиоратив техника ва ускуналар харид қилиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси билан шартномалар имзоланган, тайёрловчи ташкилотлар томонидан тайёрланмоқда ва йил якунига қадар лизинг олувчи ташкилотларга етказиб берилади.

ирригация тадбирларида. 2016 йилнинг I-чорагида ирригация тармоқларида жами 1673,8 километр узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди. Шунингдек, 1884 донадан ортиқ гидротехник иншоот ҳамда 1727 донадан кўпроқ гидропостлар таъмирланди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги 33 минг 271 километр масофадаги хўжалик ички суғориш тармоқлари механизмлар ва қўл кучи ёрдамида тозаланди. Ушбу тармоқлардаги 5651 дона гидротехник иншоот ҳамда 7583 дона гидропост таъмирланди ва 9 минг 986 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.

Республика бўйича 134 та лойиҳа доирасида 41,645 км узунликдаги канал, 6,4 км узунликда лоток тармоқлари, 7 дона гидротехник иншоот, 3,43 км узунликдаги босимли қувурлар, 1,85 км узунликда қирғоқ ҳимоя дамбалари ва 1,4 км узунликдаги назорат йўллари қурилди ва реконструкция қилинди.

сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятида. Ҳисобот йилида республикада 1503 та Сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан умумий майдони 3,7 млн гектар бўлган сув истеъмолчиларига, шу жумладан фермер хўжаликларига 8,1 млрд сўмлик сув хўжалиги хизмати кўрсатилди;

насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида. Ҳисобот 1-чорак давомида 1217 дона насос агрегати, 739 дона суғориш қудуғи, 731 дона ички хўжалик насос агрегатлари таъмирланди.

Вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларига 2016 йил 1-чорак учун белгиланган лимит 1549,03 млн квт.соат бўлиб, амалда 1506,94 млн квт.соат электроэнергия сарфланиб, 42,09 млн квт.соат электроэнергия иқтисод қилинди.

    Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech