Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26.10.2016
Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида республика сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан самарали фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишга оид қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан:

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларида. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури бўйича 2016 йилда жами 422,0 млрд сўмлик (2015 йилда 350,4 млрд сўм) бюджет маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилиб, ҳисобот даврида 315,8 млрд сўм (йиллик прогнозга нисбатан 75%) маблағ ўзлаштирилди.

Ушбу маблағлар ҳисобига 734,6 км очиқ ва 229,0 км ёпиқ ётиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 160 дона вертикал дренаж қудуқлари, 50 дона гидротехник иншоот, 686 дона мелиоратив кузатув қудуқлари реконструкция қилинди ва қурилди.

Манзилли рўйхатга кўра, 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами 13 367,9 км узунликда очиқ ва 769,64 км узунликда ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 3 дона мелиоратив насос станциялари, 541 дона вертикал дренаж қудуқлари, 108 дона гидротехник иншоотлар, 1727 дона қувурли ўтиш жойлари, 1022 дона назорат қудуқларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилди. Бу борадаги ишларни бажаришга жами
146 млрд 983,5 млн. сўм маблағ ўзлаштирилди.

Давлат дастури доирасида жами 35 млрд сўмлик 140 дона мелиоратив техника ва ускуналар харид қилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда “Ўзмелиомашлизинг” ДЛК билан 22,4 млрд сўмлик шартномалар имзоланган, йил якунига қадар барча техника ва механизмлар лизинг олувчи ташкилотларга етказиб берилади;

ирригация тадбирларида. Вазирлик тизимидаги эксплутация ташкилотлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 3395 км узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди. Шунингдек, 3305 дона гидротехник иншоот ҳамда 3005 дона гидропост таъмирланди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги 71391 км масофадаги хўжалик ички суғориш ариқлари механизмлар ва қўл кучи ёрдамида тозаланди, 10409 дона гидротехник иншоотлар ҳамда 12914 дона гидропостлар таъмирланди ва 19308 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.

сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятида. Ҳособот даврида республикамизда 1504 та Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолият кўрсатиб, умумий майдони 3,7 млн гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан, фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизмати кўрсатилди.

Насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида. 2016 йил 9 ой давомида вазирлик тасарруфидаги Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари томонидан 1947 дона насос агрегатлари (прогнозга нисбатан 109,1%), 1168 дона суғориш қудуқлари (109,2%), 1341 дона (108,7%) ички хўжалик насос агрегатлари таъмирланди.

Ҳисобот даврида вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларида белгиланган лимит доирасида 6528,5 млн кВт.соат электроэнергия сарфланиб, 177,6 млн кВт.соат электроэнергия тежалди.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech