Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
06.01.2017 17:40:00

Ҳисобот йилида республика сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимининг замонавийлаштирилишини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан:

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларида: Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган мелиоратив тадбирлар учун давлат бюджетидан жами 422,0 млрд сўм ажратилиб, мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишларини бажаришга йўналтирилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши натижасида 851,7 км очиқ ва 317,1 км ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 242 дона вертикал дренаж қудуқлари, 71 дона гидротехник иншоатлар, 1080 дона мелиоратив кузатув қудуқлари реконструкция қилинди ва қурилди.

Манзилли рўйхатга кўра, 2016 йилда жами 290 та устувор лойиҳаларда, шу жумладан 43 та йилдан йилга ўтувчи лойиҳаларда жами 16 минг 44,4 км узунликда очиқ ва 1021,3 км узунликда ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 8 дона мелиоратив насос станциялари, 555 дона вертикал дренаж қудуқлари, 33 дона сув ўлчаш иншоотлари, 2175 дона қувурли ўтиш жойлари, 1178 дона назорат қудуқлари таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилди. Шунингдек, 290 та мелиоратив объектлардан 239 тасида таъмирлаш-тиклаш ишлари тўлиқ якунланиб, Давлат қабул қилиш комиссиясига топширилди.

Давлат дастури доирасида 63 дона мелиоратив техника ва механизмлар, шу жумладан, 10 дона эксковатор, 19 дона автосамосвал, 5 дона автокран, 7 дона автотягач ва 22 дона бошқа техникалар лизинг асосида сув хўжалиги ташкилотларига етказиб берилди;

ирригация тадбирларида: вазирлик тизимидаги эксплутация ташкилотлари томонидан 4909 км узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди. Шунингдек, 4850 дона гидротехник иншоотлар ҳамда 4441 дона гидропостлар таъмирланди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг 118 минг 827 км масофадаги хўжалик ички суғориш ариқлари механизмлар ва қўл кучи ёрдамида тозаланди, 16 минг 119 дона гидротехник иншоотлари ҳамда 20 минг 72 дона гидропостлари таъмирланди ва 29 минг 335 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.

Республика бўйича жами 153 та устувор лойиҳа, шу жумладан 69 та йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар доирасида 357,5 км узунликдаги каналлар, 76,7 км узунликда лотоклар, 129 дона гидротехник иншоотлари, насос станцияларининг 12,7 км узунликдаги босимли қувурлари, 8,3 м3/сек қувватли насос станциялари, 9,6 км узунликдаги қирғоқ ҳимоя ишлари бажарилди. Амалга ошириладиган тадбирлар 319 минг гектар ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланишига замин яратади;

сув ресурсларидан фойдаланишда: республика бўйича қишлоқ хўжалиги мақсадларига ажратилган сув ресурслари билан 19 млн 515 минг гектар майдонда суғориш ишлари олиб борилди. Жумладан, 2826 минг гектар кузги ғалла ва 6281 минг гектар ғўза майдонлари суғорилди.

Ҳудудларда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар, яъни ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик каби ҳолатлар аниқланиб, сув ва сувдан фойдаланиш борасидаги қонун-қоидаларни бузган айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига мувофиқ 3346 та ҳолат юзасидан тузилган баённомалар асосида 714,5 млн сўм миқдорида жарима ундирилди;

сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятида: республикада фаолият кўрсатаётган 1503 та Сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан умумий майдони 3,7 млн гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизмати кўрсатилди;

насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида. 2016 йилда вазирлик тасарруфидаги Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари томонидан 2700 дона насос агрегатлари (режага нисбатан 101,5%), 1351 дона суғориш қудуқлари (101,0%), 1759 дона (101,9%) ички хўжалик насос агрегатлари таъмирланди.

Ҳисобот даврида вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларида белгиланган лимит доирасида 7900,7 млн кВт.соат электроэнергия сарфланиб, 1,2 млн кВт.соат тежалишига эришилди.

    Ахборот хизмати






Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech