Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
21.04.2017 12:34:00

Жорий йилнинг биринчи чорагида республика сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимининг замонавийлаштирилишини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан:

сув ресурсларидан фойдаланишда.

Ҳисобот даврида олинган сув билан 7148 минг гектар майдонда суғориш ишлари олиб борилди. Шу жумладан 4574 минг гектар ғалла майдонлари суғорилди.

Сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар, яъни ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларининг бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан олинадиган сув миқдорининг ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан айбдорларга нисбатан қонун доирасида белгиланган чоралар кўрилди. Жумладан, мавсум давомида сув ва сувдан фойдаланиш борасидаги қонун-қоидаларни бузган айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси асосида 142 ҳолат юзасидан тузилган далолатномалар асосида 54 млн. сўмдан кўпроқ миқдорда жарима расмийлаштирилди;

ирригация тадбирларида.

Вазирлик тизимидаги эксплутация ташкилотлари томонидан ҳисобот даврида 1792,2 км узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди, 1672 дона гидротехник иншоотлар ҳамда 1534 дона гидропостлар таъмирланди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг 33 минг 117,0 км масофадаги хўжалик ички суғориш ариқлари тозаланди, 5869 дона гидротехник иншоотлар ҳамда 8014 дона гидропостлар таъмирланди ва 9479 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларида.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш мақсадида 2017 йилда Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган мелиоратив тадбирлар учун жами 449,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Жорий йилда давлат дастури доирасида мелиоратив обьектларни реконструкция қилиш ва қуриш бўйича жами 150 та лойиҳа манзилли рўйхатга киритилган.

Ҳисобот даврида давлат дастури доирасида жами 136,7 км очиқ ва 13,9 км ёпиқ горизонтал коллектор-дренаж тармоғи, 4 дона вертикал дренаж қудуғи ва бошқа мелиоратив объектлар қурилган ва реконструкция қилиниб, жами 21,4 млрд. сўм миқдорида маблағ ўзлаштирилди.

Манзилли рўйхатга кўра, 2017 йилда вазирлик тизимидаги дирекциялар буюртмачилигида жами 255 та устувор лойиҳаларда шу жумладан 43 та йилдан йилга ўтувчи лойиҳаларда тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. I чоракда жами 3121,7 км узунликда коллектор-дренаж тармоқлари таъмирланиб, жами 31643,7 млн. сўм (режага нисбатан 113%) маблағ ўзлаштирилди;

сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятида.

Ҳисобот даврида республикамизда 1503 та сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан умумий майдони 3,6 млн. гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан, фермер хўжаликларига 15,1 млрд. сўмлик сув хўжалиги хизматлари кўрсатилди;

насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида.

Ҳисобот даврида насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари томонидан 1275 дона (прогнозга нисбатан 101,8%) насос агрегатлари, 762 дона (прогнозга нисбатан 102,6%) қудуқлар таъмирланди.

Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларига 2017 йилнинг биринчи чораги учун электроэнергия истеъмоли бўйича белгиланган лимит 1423,8 млн. кВт.соат бўлиб, амалда 1386,7 млн. кВт.соат электроэнергия сарфланиб, 37,1 млн. кВт. соат электроэнергия тежалди.

             Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech