Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.10.2017

Жорий йилнинг 9 ойида республика сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимининг замонавийлаштирилишини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Сув ресурсларидан фойдаланишда.

Ҳисобот даврида олинган сув билан 19715 минг гектар майдонда суғориш ишлари олиб борилди. Шу жумладан 3956 минг гектар ғалла ва 6175 минг гектар ғўза майдонлари суғорилди.

Сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар, яъни ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик каби ҳолатлар аниқланиб, уларга нисбатан қонун доирасида белгиланган чоралар кўрилди. Жумладан, мавсум давомида сув ва сувдан фойдаланиш борасидаги қонун-қоидаларни бузган айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси асосида 1414 та ҳолат юзасидан тузилган баённомалар асосида 330,1 млн. сўм миқдорида жарима расмийлаштирилди.

Ирригация тадбирларида

Вазирлик тизимидаги эксплутация ташкилотлари томонидан, ҳисобот даврида 3731 км. узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди, 3879 дона гидротехник иншоотлар ҳамда 3383 дона гидропостлар таъмирланди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг 70613 км. масофадаги хўжалик ички суғориш ариқлари механизмда ва қўл кучи ёрдамида тозаланди, 11092 дона гидротехник иншоотлар ҳамда 13976 дона гидропостлар таъмирланди ва 18595 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.

Ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ҳисобот даврида 337,8 км умумий узунликдаги каналлар, 56,6 км узунликда лоток тармоқлари, 19 дона гидротехник иншоотлари, насос станцияларнинг 8,32 км узунликдаги босимли қувурларида қуриш ва реконструкция ишлари бажарилади.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларида.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш мақсадида 2017 йилда Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган мелиоратив тадбирлар учун жами 449,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Жорий йилда давлат дастури доирасида мелиоратив обьектларни реконструкция қилиш ва қуриш бўйича жами 150 та лойиҳа манзилли рўйхатга киритилган.

Ҳисобот даврида давлат дастури доирасида жами 777,2 км очиқ ва 228,8 км ёпиқ горизонтал коллектор-дренаж тармоғи, 37 дона вертикал дренаж қудуғи ва бошқа мелиоратив объектлар қурилган ва реконструкция қилиниб, жами 192,5 млрд.сўм миқдорида маблағ ўзлаштирилди.

Манзилли рўйхатга кўра, 2017 йилда вазирлик тизимидаги дирекциялар буюртмачилигида жами 265 та устувор лойиҳаларда шу жумладан 43 та йилдан йилга ўтувчи лойиҳаларда тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. 9 ой мобайнида жами 13839,4 км очиқ, 868 км ёпиқ коллектор-дренаж тармоқ тозаланиб, 10 дона мелиоратив насос станция, 613 дона вертикал дренаж ва 733 дона назорат қудуқ, 1300 дона мелиоратив иншоотлар таъмирланиб, жами 159,1 млрд.сўм (режага нисбатан 113%) маблағ ўзлаштирилди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятида.

Ҳисобот даврида республикамизда 1503 та сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан умумий майдони 3,7 млн. гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан, фермер хўжаликларига 46,7 млрд. сўмлик сув хўжалиги хизматлари кўрсатилди.

Насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида.

Ҳисобот даврида насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари томонидан 1925 дона (прогнозга нисбатан 105,7%) насос агрегатлари, 1043 дона (прогнозга нисбатан 107,4%) қудуқлар таъмирланди.

Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларига 2017 йилнинг 9 ойи учун электроэнергия истеъмоли бўйича белгиланган лимит 7064,1 млн. кВт.соат бўлиб, амалда 6910,5 млн. кВт.соат электроэнергия сарфланиб, 153,6 млн. кВт. соат электроэнергия тежалди.

   Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech