Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30.01.2018 17:03:00

2017 йилда республика сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимининг замонавийлаштирилишини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларида:

Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган мелиоратив тадбирлар учун давлат бюджетидан жами 455,0 млрд. сўм ажратилган. Мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишларини бажаришга йўналтирилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши натижасида 889,4 км очиқ ва 346,5 км ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 66 дона вертикал дренаж қудуқлари, 205 дона гидротехник иншоатлар, 175 дона мелиоратив кузатув қудуқлари реконструкция қилинди ва қурилди.

Манзилли рўйхатга кўра, 2017 йилда жами 272 та устувор лойиҳаларда, шу жумладан 43 та йилдан йилга ўтувчи лойиҳаларда жами 15 618 км узунликда очиқ ва 1 128,3 км узунликда ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 13 дона мелиоратив насос станциялари, 758 дона вертикал дренаж қудуқлари, 17 дона сув ўлчаш иншоотлари, 2039 дона қувурли ўтиш жойлари, 852 дона назорат қудуқлари таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилди. Шунингдек, 272 та мелиоратив объектлардан 219 тасида таъмирлаш-тиклаш ишлари тўлиқ якунланиб, Давлат қабул қилиш комиссиясига топширилди.

Давлат дастури доирасида 78 дона мелиоратив техника ва механизмлар, лизинг асосида сув хўжалиги ташкилотларига етказиб берилди.

Ирригация тадбирларида:

Вазирлик тизимидаги эксплуатация ташкилотлари томонидан 17 220 км узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди. Шунингдек, 5 690 дона гидротехник иншоотлар ҳамда 4 775 дона гидропостлар таъмирланди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг 115 486 км масофадаги хўжалик ички суғориш ариқлари механизмлар ва қўл кучи ёрдамида тозаланди, 16 013 дона гидротехник иншоотлари ҳамда 20 044 дона гидропостлари таъмирланди ва 27 437 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.

Капитал маблағлар ҳисобига ирригация йўналишида республика бўйича жами 170 та устувор лойиҳа, шу жумладан 73 та йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар доирасида 411,2 км узунликдаги каналлар, 76,8 км узунликда лотоклар, 77 дона гидротехник иншоотлари, насос станцияларининг 8,7 км узунликдаги босимли қувурлари, 18,3 м3/сек қувватли насос станциялари, 1 км узунликдаги қирғоқ ҳимоя ишлари ва 73,9 км электр узатиш тармоқлари қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида 277 минг гектар ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланди.

Сув ресурсларидан фойдаланишда:

Республика бўйича қишлоқ хўжалиги мақсадларига ажратилган сув ресурслари билан 21 114 минг гектар майдонда суғориш ишлари олиб борилди. Жумладан, 5 611 минг гектар кузги ғалла ва 6 102 минг гектар ғўза майдонлари суғорилди.

Ҳудудларда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар, яъни ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик каби ҳолатлар аниқланиб, сув ва сувдан фойдаланиш борасидаги қонун-қоидаларни бузган айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига мувофиқ 2 684 та ҳолат юзасидан тузилган баённомалар асосида 603,4 млн сўм миқдорида жарима ундирилди.

Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятида:

Республикада фаолият кўрсатаётган 1503 та Сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан умумий майдони 3,7 млн гектар бўлган сув истеъмолчиларига, жумладан фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизмати кўрсатилди.

Насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминотида:

2017 йилда вазирлик тасарруфидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармалари томонидан 2 765 дона насос агрегатлари (режага нисбатан 105%), 1 433 дона суғориш қудуқлари (109,8%), 1 847 дона (104,1%) ички хўжалик насос агрегатлари таъмирланди.

Ҳисобот даврида вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларига белгиланган лимит доирасида 8 346,3 млн кВт.соат электроэнергия сарфланиб, 20,52 млн кВт.соат тежалишига эришилди.

      Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech