Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
15.02.2017 09:27:00

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Вьетнам Социалистик Республикасига ташрифи юзасидан маълумот

Вьетнам Социалистик Республикаси – Жанубий-шарқий Осиёда, Ҳиндихитой ярим оролида жойлашган давлат. Умумий ер майдони 331,04 минг км2 ни ташкил этиб, дунёда 65-ўринда туради. Шимолда Хитой, ғарбда – Лаос ва Камбоджа, шарқ ва жанубда эса Жануби-Хитой денгизи билан чегарадош. Гарчи сўнгги бир неча ўн йиллар мобайнида мамлакатда саноат жадал суръатларда ривожланаётган бўлса-да, аграр соҳа иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири бўлиб қолмоқда. Қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 36,6 фоизни ташкил этади. Меҳнатга яроқли аҳолининг 50 фоизга яқини қишлоқ хўжалигида банд.

05.01.2017 17:57:00

Ҳукумат кафолати остидаги хорижий инвестициялар доирасида 2016 йил мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2458-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 13 та лойиҳа бўйича 128,27 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур лойиҳалар бўйича 2016 йилда150,04 млн АҚШ доллари (117%) миқдорида иш бажарилган.
    Ахборот хизмати
03.01.2017 09:38:00

Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида амалга оширилаётган хорижий инвестиция лойиҳаларининг ижроси тўғрисида

Ҳукумат кафолати остида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида умумий қиймати 1 354,7 млн. АҚШ доллари бўлган 14 та хорижий инвестицион лойиҳалар доирасида 150,4 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлаштирилди.

    Ахборот хизмати

30.04.2016

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган хорижий инвестициялар тўғрисида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2458-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 10 та лойиҳа бўйича 88,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур лойиҳаларнинг жорий йил январь-март ойлари учун белгиланган маблағларни ўзлаштириш режаси 6,516 млн АҚШ долларини ташкил этиб, амалда 6,52 млн АҚШ доллари (100%) миқдорида иш бажарилди.
    Ахборот хизмати
18.04.2016

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳозирги кунда Жаҳон банки иштирокида “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳасини амалга ошириш учун техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун ҳужжатларни якуний пакетини шакллант

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи, лойиҳага қизиқиш билдирган ташкилотлар ва шахсларга, лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири, ижтимоий баҳолаш бошқарув режаси ва ер ажратиш бўйича чора-тадбирлар стратегияси тўғрисидаги консультантлар ҳисоботи якунига этказилганлиги тўғрисида маълум қилади.

   Ахборот хизмати

03.11.2015

Жаҳон пахта бозори Ўзбекистонда

Яқинда пойтахтимизда Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган ўн биринчи Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтди.

     Т.Долиев

05.05.2015

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида амалга оширилаётган 2015 йилги хорижий инвестиция лойиҳалари доирасидаги ишлар ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2264-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 18 та лойиҳа бўйича 81,54 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур лойиҳаларнинг жорий йил январь-апрель ойлари учун белгиланган маблағларни ўзлаштириш режаси 14,21 млн АҚШ долларини ташкил этиб, амалда 15,434 млн АҚШ доллари (108,6%) миқдорида иш бажарилди.
    Ахборот хизмати
28.01.2015

Инвестиция лойиҳаларининг ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида 15 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур лойиҳаларнинг 2014 йил январь-декабрь ойи учун белгиланган маблағ жалб этиш режаси 70,07 млн АҚШ долларини ҳамда ўзлаштириш режаси 75,64 млн АҚШ долларини ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткичлар 100% миқдорида бажарилди.
    Ахборот хизмати
10.04.2014 16:07:00

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2069-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида 15 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
     Ахборот хизмати
23.01.2014

"Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаси тўғрисида"

Лойиҳанинг мақсади. Мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаси (HDP) Ўзбекистон Ҳукуматига мева-сабзавотчилик сектори ишлаб чиқарувчанлигини, даромадлилигини, ҳамда рақобатбардошлигини яхшилашда кўмак беришга қаратилган.
   Лойиҳа мақсадларига қуйидаги хизматлар орқали эришиш кўзда тутилган бўлиб булар (I) қишлоқ хўжалигиини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳозирги кундаги маҳсулотларни замонавий ишлаб чиқариш технологиялари, сақлаш, уларни йиғим-теримдан кейинги босқичлари ва маркетинги бўйича керакли билим ва тажрибаларни бериш, (II) аграр бизнеснинг мева-сабзавотчилик фаолияти йўналишига молиявий хизматларни курсатиш, ҳусусан мазкур секторда рақобатбардошликни мустаҳкамлаш, маҳсулотнинг сифат ва ҳавфсизлик стандартларини ошириш шунингдек бозор муносабатларига йўналтирилган алоқаларни яратиш ҳамда (III) лойиҳани бошқаришда, мониторинг қилишда ва баҳолашда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги қорхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигининг потенциалини ошириш.
    Ахборот хизмати
22.01.2014

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида амалга оширилаётган хорижий инвестиция лойиҳаларининг ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-1855-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида 14 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
   Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур 15 та лойиҳаларнинг жорий йил январь-декабрь ойлари учун белгиланган маблағ жалб этиш режаси 96,18 млн.АҚШ долларини ҳамда ўзлаштириш режаси 76,16 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткичлар 96,21 млн. (100%) ва 82,05 млн. (108%) АҚШ доллари миқдорида бажарилди.
     Ахборот хизмати
16.05.2012

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида Инвестиция дастурига киритилган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ҳорижий инвестиция лойиҳалари бўйича 2012 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-1668-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан 10 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. 
  Ҳукумат кафолати билан 2012 йил Инвестиция дастурига киритилган ушбу 10 та лойиҳанинг жорий йил январь-апрель ҳолати бўйича ўзлаштириш режаси 19,11 жалб этиш режаси 18,72 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолати бўйича режага нисбатан амалда ўзлаштириш 101 % га, яъни 18,93 млн.АҚШ долларига ва жалб этиш 101 % га, яъни 19,32 млн.АҚШ долларига бажарилди. 
    Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва лойиҳалар мониторинги бошқармаси 
17.09.2011

2011 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида 2011 йилги Инвестиция дастурига киритилган Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган Хорижий Инвестиция лойиҳаларининг ижроси тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Инвестиция дастури тўғрисидаги” ПҚ-1455-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан 10 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳукумат кафолати билан 2011 йил Инвестиция дастурига киритилган ушбу 10 та лойиҳанинг режалаштирилган қиймати 106,47 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Республика Ҳукумати кафолати остида хорижий инвестициялар доирасида 2016 йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори асосида Республика кафолати остида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 13 та лойиҳа бўйича 128,27 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар доирасида ҳисобот 82,38 млн АҚШ доллари (115,7%) миқдорида иш бажарилган.
Файлни юкламоқ
Размер: 20.82 KB


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech