Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
16.05.2012
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-1668-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан 10 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. 
    Ҳукумат кафолати билан 2012 йил Инвестиция дастурига киритилган ушбу 10 та лойиҳанинг жорий йил январь-апрель ҳолати бўйича ўзлаштириш режаси 19,11 жалб этиш режаси 18,72 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолати бўйича режага нисбатан амалда ўзлаштириш 101 % га, яъни 18,93 млн.АҚШ долларига ва жалб этиш 101 % га, яъни 19,32 млн.АҚШ долларига бажарилди. 
    1. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Ўзбекистон Дренаж лойиҳаси.” “Жанубий Қорақолпоғистондан дренаж ўтказиш лойиҳаси”. Лойиҳанинг умумий қиймати 74,55 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 60 млн.АҚШ доллари ХРТБ нинг қарз (заём) маблағлари ва 14,55 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улушини ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 1,075 млн. АҚШ долари маблағини жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 1,205 АҚШ долл. маблағи жалб этилди, яъни режага нисбатан 112% ни ташкил этди. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 1,075 млн. АҚШ долари маблағини ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 1,205 АҚШ долл. маблағи ўзлаштирилди, яъни режага нисбатан 112% ни ташкил этди. 
    2. Бухоро вилояти “Олот” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси. Саудия тараққиёт жамғармасининг кредити. Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги Ф-2789-сонли фармойиши асосида кўзда тутилган. СТЖ билан кредит келишуви 2009 йил ноябрда имзолаган. Лойиҳанинг умумий қиймати 17,01 млн.АҚШ доллари бўлиб, шундан 12,0 млн.АҚШ доллари Саудия тараққиёт жамғармасининг кредити, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 5,01 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига маблағ жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган. 
    3. Осиё Тараққиёт Банки маблағлари иштирокида “Аму-Занг машина каналини қайта тиклаш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 112,6 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 73,2 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 36,95 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,64 млн АҚШ доллари ва 0.08 млн. АҚШ доллари миқдордаги маблағлар ҳусусий сектор улушини ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 3,35 млн. АҚШ долари маблағини жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 3,35 АҚШ долл. маблағи жалб этилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 3,35 млн. АҚШ долари маблағини ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 3,35 АҚШ долл. маблағи ўзлаштирилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 
     4. Осиё Тараққиёт Банки маблағлари иштирокида “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш ” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 144,05 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 100,0 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 44,05 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 3,68 млн. АҚШ долари маблағини жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 3,68 АҚШ долл. маблағи жалб этилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 3,68 млн. АҚШ долари маблағини ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 3,68 АҚШ долл. маблағи ўзлаштирилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 
    5. Ислом тараққиёт банки, Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги «Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиқлаш» лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 94,3 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси қарзи 15,62 млн. АҚШ доллари, Ислом Тараққиёт Банки қарзи 52,65 млн. АҚШ доллари ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси қарзи 12,72 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 2,85 млн. АҚШ долари маблағини жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 2,85 АҚШ долл. маблағи жалб этилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 2,85 млн. АҚШ долари маблағини ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 2,85 АҚШ долл. маблағи ўзлаштирилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 
    6. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 1-босқич.” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 81,85 млн АҚШ долларини ташкил этиб, ундан Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 16,31 млн. АҚШ долларини ва 65,54 млн.АҚШ доллари эса Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки қарзи (заёми)ни ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 2,966 млн. АҚШ долари маблағини жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 2,966 АҚШ долл. маблағи жалб этилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 2,486 млн. АҚШ долари маблағини ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 2,486 АҚШ долл. маблағи ўзлаштирилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 
   7. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси (2-чи босқичи). Лойиҳанинг умумий қиймати 76,943 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 67,96 млн АҚШ доллари Жахон Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,438 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,545 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 1,933 млн. АҚШ долари маблағини жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 2,0 АҚШ долл. маблағи жалб этилди, яъни режага нисбатан 103,5% ни ташкил этди. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 1,933 млн. АҚШ долари маблағини ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 2,0 АҚШ долл. маблағи ўзлаштирилди, яъни режага нисбатан 103,5% ни ташкил этди. 
    8. Осиё тараққиёт банки иштирокида “Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 76,18 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 60,2 млн. АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 15,58 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 0,394 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 2,783 млн. АҚШ долари маблағини жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 2,794 АҚШ долл. маблағи жалб этилди, яъни режага нисбатан 100,4% ни ташкил этди. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 2,783 млн. АҚШ долари маблағини ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 2,794 АҚШ долл. маблағи ўзлаштирилди, яъни режага нисбатан 100,4% ни ташкил этди. 
    9. Бухоро вилояти “Қоракул” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 13,978 млн.АҚШ доллари бўлиб, шундан 7,323 млн.АҚШ доллари Хитой ҳалқ республикаси хукуматининг беғараз ёрдами, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 6,654 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига бюджет маблағларидан 1,341 млрд сўм маблағ миқдорида қурилиш монтаж ишлари бажарилди. 
    10. Навоий вилоятидаги “Навоий” ва “Учкара” насос станцияларини реконструкция қилиш ” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 25,1 млн. АҚШ доллари бўлиб, шундан 21,75 млн.АҚШ доллари Франция Ҳукуматининг кредит маблағи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 3.35 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 0,477 млн. АҚШ долари маблағини жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 0,477 АҚШ долл. маблағи жалб этилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 2012 йил январь-апрель ҳолатига 0,566 млн. АҚШ долари маблағини ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан 0,566 АҚШ долл. маблағи ўзлаштирилди, яъни режага нисбатан 100% ни ташкил этди. 
  Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва лойиҳалар мониторинги бошқармаси




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech