Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22.01.2014
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-1855-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида 14 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
  Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур 15 та лойиҳаларнинг жорий йил январь-декабрь ойлари учун белгиланган маблағ жалб этиш режаси 96,18 млн.АҚШ долларини ҳамда ўзлаштириш режаси 76,16 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткичлар 96,21 млн. (100%) ва 82,05 млн. (108%) АҚШ доллари миқдорида бажарилди. Жумладан:
   1. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Ўзбекистон Дренаж лойиҳаси.” “Жанубий Қорақолпоғистондан дренаж ўтказиш лойиҳаси” (Б. Юсупов). Лойиҳанинг умумий қиймати 74,55 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 60 млн.АҚШ доллари ХРТБ нинг қарз (заём) маблағлари ва 14,55 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улушини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун 0,34 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш ва ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 0,369 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилди (режага нисбатан 109%).
   2. Бухоро вилояти “Олот” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси Саудия тараққиёт жамғармасининг кредити. Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги Ф-2789-сонли фармойиши асосида кўзда тутилган. СТЖ билан кредит келишуви 2009 йил ноябрда имзолаган. Лойиҳанинг умумий қиймати 17,01 млн.АҚШ доллари бўлиб, шундан 12,0 млн.АҚШ доллари Саудия тараққиёт жамғармасининг кредити, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 5,01 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун жалб этиш кўзда тутилмаган бўлиб, 0,998 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган ва бу кўрсаткич 0,998 млн. АҚШ долларини (режага нисбатан 100%) ташкил этди.
  3. "Аму Занг машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси (Ш.Махсимов) Лойиҳанинг умумий қиймати 112,6 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 73,2 млн. АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 36,957 млн. АҚШ доллари ҳамда бенефициарлар улуши 2,443 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун жалб этиш кўзда тутилмаган. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун 1,00 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 6,855 миқдорида (686%) бажарилди.
  4. Осиё Тараққиёт Банки маблағлари иштирокида “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси (Л. Ражабов). Лойиҳанинг умумий қиймати 174,1 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 102,69 млн.АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 44,05 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун 35,76 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар (100%) бажарилди. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун 25,10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар (100%) бажарилди.
 5. Ислом тараққиёт банки, Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги «Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиқлаш» лойиҳаси (в.б. Қ.Муродов) Лойиҳанинг умумий қиймати 94,3 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, шундан Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси қарзи 15,62 млн., Ислом Тараққиёт Банки қарзи 52,65 млн. ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси қарзи 12,72 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун белгиланган 17,80 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб этилиб, режа 100 фоизга бажарилди. Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари белгиланган 17,80 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиб, режа 100 фоизга бажарилди.
   6. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 1-босқич.” лойиҳаси (Б.Юсупов). Лойиҳанинг умумий қиймати 81,85 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 16,31 млн. АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 65,54 млн.АҚШ долларини Жаҳон банкининг заём маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари учун 11,421 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш ва 11,421 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар 100 фоизга бажарилди.
  7. Навоий вилоятидаги “Навоий” ва “Учқора” насос станцияларини реконструкция қилиш” лойиҳаси (А.Хўжабеков) Лойиҳанинг умумий қиймати 24,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Франция Ҳукуматининг кредит маблағи 21,75 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 2,55 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун белгиланган 7,55 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш кўзда тутилган бўлиб, режа 100 фоизга бажарилди. Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари белгиланган 0,55 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиб, режа 100 фоизга бажарилди.
  8. "Андижон вилоятидаги "Асака-Адир" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 7,47 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 4,71 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 2,76 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун 0,79 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб этилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
 9. "Андижон вилоятидаги "Раиш-Хакент-2" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 9,266 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 5,39 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 3,87 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун 0,83 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб этилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
 10. "Наманган вилоятидаги "Кукумбай" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 10,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 4,58 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 5,42 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун 0,74 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб этилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
   11. "Навоий вилоятидаги "Кенимех-1" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 20,197 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 7,49 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 12,7 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун 1,15 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб этилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
  12. "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 12,251 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 4,852 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,39 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун 0,80 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб этилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
  13. "Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш" лойиҳаси (А.Назаров) Лойиҳанинг умумий қиймати 144,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Ислом Тараққиёт Банки кредит маблағи 90,37 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 53,83 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2013 йил январь-декабрь ойлари учун белгиланган 0,20 млн. АҚШ доллари маблағни жалб этиш кўзда тутилган, бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди. Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари 0,150 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, бу кўрсаткич амалда 0,152 млн. АҚШ доллари, яъни режага нисбатан 102 фоизга бажарилди.
  14. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2-босқич” лойиҳаси (Н.Нажимов). Лойиҳанинг умумий қиймати 76,943 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 67,96 млн.АҚШ доллари Жахон Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,438 млн.АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,545 млн.АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари учун 6,80 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш ва ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар 6,80 млн.АҚШ доллари миқдорида (100%) бажарилди.
   15. Осиё тараққиёт банки иштирокида “Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” лойиҳаси (Н.Нажимов) Лойиҳанинг умумий қиймати 76,18 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 60,2 млн. АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, 15,58 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, 0,394 млн.АҚШ доллари бенифициарларнинг улушидир. Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари учун 12,00 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш ва ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар 12,00 млн.АҚШ доллари миқдорида (100%) бажарилди.
     Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech