Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
23.01.2014
Лойиҳанинг мақсади. Мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаси (HDP) Ўзбекистон Ҳукуматига мева-сабзавотчилик сектори ишлаб чиқарувчанлигини, даромадлилигини, ҳамда рақобатбардошлигини яхшилашда кўмак беришга қаратилган.
   Лойиҳа мақсадларига қуйидаги хизматлар орқали эришиш кўзда тутилган бўлиб булар (I) қишлоқ хўжалигиини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳозирги кундаги маҳсулотларни замонавий ишлаб чиқариш технологиялари, сақлаш, уларни йиғим-теримдан кейинги босқичлари ва маркетинги бўйича керакли билим ва тажрибаларни бериш, (II) аграр бизнеснинг мева-сабзавотчилик фаолияти йўналишига молиявий хизматларни курсатиш, ҳусусан мазкур секторда рақобатбардошликни мустаҳкамлаш, маҳсулотнинг сифат ва ҳавфсизлик стандартларини ошириш шунингдек бозор муносабатларига йўналтирилган алоқаларни яратиш ҳамда (III) лойиҳани бошқаришда, мониторинг қилишда ва баҳолашда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги қорхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигининг потенциалини ошириш.
    2. Лойиҳанинг амалга ошириш ҳудудлари (дислокацияси). Иш фаолияти ва талабларга кўра, сублойиҳалар лойиҳа Кредит линияси томонидан етти вилоят ҳудудларида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Булар Андижон, Жиззах, Фарғона, Қашқадарьё, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари.
   3. Лойиҳа категорияси. Жаҳон банкининг хавфсизлик чоралари сиёсатига кўра, ҳусусан OP/BP/GP 4.01 атроф муҳитни баҳоланиши йўриқномасига биноан лойиҳа В категорияга доир бўлиб, ушбу категорияга таълуқли лойиҳаларга Атроф муҳит баҳоси билан Атроф муҳит бошқаруви режасини ишлаб чиқилиши талаб этилади.
  Ҳавола этилаётган лойиҳадаги фаолиятлар Жаҳон банкининг FI категориясига тегишли бўлиб, баҳолаш жараёнида фаолият қандай сублойиҳалар молиялаштирилишида аниқлик йўқ. Ушбу категориядаги FI лойиҳалар учун Атроф муҳитни бошқариш механизмлари ишлаб чиқарилиши лозим бўлиб (ЕМҒ), ва бу механизмлар (ООС) сублойиҳаларга бўлган талаб ва процедураларни белгилаб беради.
   4. Атроф муҳитни бошқаруви механизмларининг мақсади. Атроф муҳитни бошқаруви механизмларининг мақсади этиб Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банкининг атроф муҳитни сақлашга бўлган талабларини лойиҳа доирасида амалга оширишдан иборатдир. Лойиҳа доирасида амалга оширалаётган ишларнинг атроф муҳитга таъсирини (салбий ёки ижобий) аниқлаб, мазкур омилларга бўлган талабларни аниқлаб, сублойиҳаларни экологик текшириш бўлган талабларини аниқлаш ва шу таъсирларни бартараф этиш бўйича огоҳлантириш чораларини ҳамда муҳитга салбий таъсирларни минималлаштириш, юмшатиш ва бутунлай бартараф этиш чораларини белгилашдан иборат.
   Юқоридагиларни ўз ичига олган йўриқнома (ЕМҒ) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан, ички қонунчилик ҳужжатлари, Жаҳон банкининг атроф муҳитга сақлашга бўлган ҳимоявий чоралари ва талаблари, Жаҳон банкининг шу каби бошқа лойиҳаларининг тажрибаси ҳамда “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич“ лойиҳасининг ижобий натижалари ва бошқа тегишли томонларнинг ўзаро консултацияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
     5. Атроф муҳитни ҳимоя қилишнинг институционал потенциали. Атроф муҳитни ҳимоя қилишнинг институционал потенциалларининг таҳлили шуни кўрсатдики, ишлаб чиқилиб тадбиқ этилган атроф муҳитни ҳимоя этишга қаратилган йўриқномага қарамай ушбуларни миллий ижросини ташкил этувчи орган (АРСП) ҳамда ижро этувчи ташкилотларнинг юқоридаги долзарб масалаларни потенциалини ошириш эҳтиёжи мавжуд. Юқоридагиларни инобатга олиб, атроф муҳитни ҳимоя қилиш юзасидан лойиҳа мазкур масалани доимий ахборотномалар ҳамда ўқув курсларини ташкил этиб тадбирларини тўлиқ тадбиқ этилгунига қадар давом эттириб боради.
  Ушбу масалага алоҳида урғу лойиҳада иштирок этаётган молиялаштирувчи ташкилотлар ҳамда Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигининг тегишли ходимларига тренинглар ташкил этишга қаратилади, чунончи ушбу ходимлар сублойиҳалар экологик баҳоланишида муҳим роль ўйнайди.
    6. Атроф муҳитга потенциал таъсирлар. Лойиҳа асосан турли қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ҳамда қайта ишлаш ташкилотларини қўллаб-қувватлайди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида бирорта ҳам атроф муҳитга салбий таъсир этувчи А категориясига тегишли бўлишига йўл қўйилмайди ва шу сабабли атроф муҳитга таъсирининг баҳоланиши (ОВОС) Жаҳон банкининг операцион талабларига ОР/ВР 4.01 кўра талаб этилмайди (мазкур лойиҳа доирасида бирор бир А категорияга таълуқли сублойиҳалар маблағлаш-тирилмаслиги тўғрисида қарор қабулинган).
  Шундайлигига қарамай, бошқа барча В категориясига тегишли сублойиҳалар атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли мавжуд бўлиб (кичик масштабдаги агро ишлаб чиқариш; кичик масштабдаги реабилитациялар; складлар ва хар хил омборхоналар; янги ташкил қилинаётган мевали боғлар ва узумзорлар ва ҳ.к.), банк улардан қисман атроф муҳитни баҳоланишини ҳамда атроф муҳит бошқаруви режасини талаб қилади.
      Шу билан бирга, кутилмоқдаки, кўпчилик сублойиҳалар атроф муҳитга салбий таъсири бўлмайди ва банкнинг операцион ОР/ВР 4.01 талабларига кўра С категориясини ташкил этади (айниқса янги қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш билан боғлиқ лойиҳалар). Бунга қўшимча, ушбу сублойиҳалар қўриқланувчи худудларда яъни табиий, маданий ва ижтимоий таъсирли худудларда амалга ошилмайди ва улар атроф муҳитни ўрганишлар давомида аниқланади.
    7. Потенциал салбий тасир этувчи экологик омиллар қуйидаги йўллар билан умумлаштирилиши мумкин:
   (а) қишлоқ хўжалиги махсулотларни этиштириш: тупроқ эрозияси, топроқ ишлаб чиқариш қувватларини йўқотиш, ер қатламини қотиб кетиши, тупроқ нохуш ифлосланиши, ер ости ва устки сувларини ифлосланиши, Биохилма-хилликни йўқотилиши;
  (б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш: ер устки қатламидаги сувларни ифлосланишига сабаб этувчи фаолият, чиқиндиларнинг тўпланиши, нохуш хидлар;
  (в) кичик масштабдаги қурилиш ёки мавжудларнини рекострукцияси: тупроқ ва ҳавони ифлосланиши, қурилиш чиқиндилари, асбестнинг потенциал салбий муаммолари ва ҳ.к.з.
    Юқорида келтирилган салбий омиллар мазкур лойиҳа доирасида уларни бартараф этиш юзасидан тузилган аниқ таъсирчан режаларни амалга ошириш ҳамда аввалда амалга оширилган лойиҳаларнинг ижобий натижаларидан фойдаланилган ҳолда бартараф этилади.
  8. Потенциал ижтимоий оқибатлар. Лойиҳа доирасидаги сублойиҳаларни амалга оширилишдан кўп миқдорда бевосита ва билвосита ижобий омилларни яратади. Ушбу бевосита ва билвосита ижобий омиллар яратилиши махсулот ишлаб чиқарилиши авваламбор қўшимча ишчи ўринларни яратилиши ва шу тариқа аҳоли бандлигини ва уларнинг даромадлари кўпайиши хисобига амалга ошади.
   Билвосита ижобий омиллар умумий бизнес муҳитни яхшиланишига олиб келиб, янги технология ва методларни жорий этилишига олиб келади, ахолини даромадлари ошишига ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини барқарорлантиради. Билвосита салбий ижтимоий оқибатлар ичимлик сувларини қишлоқ хўжалигида химикатларни тез-тез қўлланилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
   9. Атроф муҳитни бошқариш механизми (ЕМҒ). Мазкур хужжатда лойиҳа доирасида амалга ошириладиган сублойиҳаларга бўлган атроф муҳитни сақлаш ва оқибатларни бартараф этиш юзасидан миллий қонунчилик ва Жаҳон банкининг сиёсати белгилаб берилган. Унда сублойиҳаларни амалга оширишга тайёрлаш, саралаш, баҳолаш, реализацияси ва мониторинги бўйича аниқ процедуралар, критериялар ва мажбуриятлар белгиланган.
   Шу билан бирга мазкур хужжат ўз ичига турли хил сублойиҳаларда табиатни муҳофаза қилиш кўрсатмалари, уларнинг потенциал таъсирининг таҳлили ва уларнинг бартараф этиш умумий чоралари қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш даврларигача бўлган мониторинги ва баҳоланиши белгиланган.
    Ниҳоят, мазкур Атроф муҳитни бошқариш механизми (ЕМҒ) ўз ичига қишлоқ хўжалиги зараркунандалари билан кураш режасини қамраб олади ва унда химикатлар билан ҳавфсиз ишлов бериш, уларни сақлаш ҳамда пестицидларни қўллашда уларга альтернатив зарарли хашаротларга карши комплекс курашиш йўллари белгилаб берилган.
   10. Атроф муҳитни бошқариш механизмнии жамоатчилликка эълон қилиш ва муҳокама. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги мазкур Атроф муҳитни бошқариш механизмни жамоатчилликка эълон қилиш ва муҳокама мақсадида лойиҳа резюмесини вазирликнинг веб-сайтида 2014 йил 23 январь куни жойлаштирилди.
   Муҳокамалардан кейин мазкур Атроф муҳитни бошқариш механизмни унга бўлган талаб ва таклифлар кўриб чиқилиб инобатга олиниб, якуний варианти ушбу веб-сайтда ҳамда Жаҳон банкининг виншопида жойлаштирилади.
    Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech