Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
10.04.2014 16:07:00
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2069-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида 15 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
  Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур 15 та лойиҳаларнинг жорий йил январь-март олари учун белгиланган маблағ жалб этиш режаси 8,598 млн.АҚШ долларини ҳамда ўзлаштириш режаси 17,067 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткичлар 8,598 млн. (100%) ва 10,072 млн. (100%) АҚШ доллари миқдорида бажарилди. Жумладан:
   1. Осиё Тараққиёт Банки маблағлари иштирокида “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси (Л. Ражабов). Лойиҳанинг умумий қиймати 174,1 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 102,69 млн.АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 44,05 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март ойлари учун 2,280 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 2,280 млн. АҚШ доллари ҳисобида (100%) бажарилди. 2014 йил январь-март ойлари учун 10,349 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар (100%) бажарилди.
  2. Ислом тараққиёт банки, Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги «Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиқлаш» лойиҳаси (в.б. Қ.Муродов) Лойиҳанинг умумий қиймати 94,3 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, шундан Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси қарзи 15,62 млн., Ислом Тараққиёт Банки қарзи 52,65 млн. ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси қарзи 12,72 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март ойлари учун белгиланган 2,228 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб этилиб, режа 100 фоизга бажарилди. Жорий йилнинг январь-март ойлари белгиланган 2,228 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиб, режа 100 фоизга бажарилди.
    3. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 1-босқич.” лойиҳаси (Б.Юсупов). Лойиҳанинг умумий қиймати 81,85 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 16,31 млн. АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 65,54 млн.АҚШ долларини Жаҳон банкининг заём маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойлари учун 2,059 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш ва ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар 100 фоизга бажарилди.
   4. Навоий вилоятидаги “Навоий” ва “Учқора” насос станцияларини реконструкция қилиш” лойиҳаси (А.Хўжабеков) Лойиҳанинг умумий қиймати 24,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Франция Ҳукуматининг кредит маблағи 21,75 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 2,55 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март ойлари учун жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
 5. "Андижон вилоятидаги "Асака-Адир" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 7,47 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 4,55 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 2,76 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март олари учун жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
 6. "Андижон вилоятидаги "Раиш-Хакент-2" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 9,266 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 4,57 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 3,87 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март ойлари учун жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
 7. "Наманган вилоятидаги "Кукумбай" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 10,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 4,09 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 5,42 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март ойлари учун жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
   8. "Навоий вилоятидаги "Кенимех-1" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 20,197 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 5,31 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 12,7 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март ойлари учун жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
   9. "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси Лойиҳанинг умумий қиймати 12,251 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 4,41 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,39 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март ойлари учун жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
  10. "Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш" лойиҳаси (А.Назаров) Лойиҳанинг умумий қиймати 144,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Ислом Тараққиёт Банки кредит маблағи 90,37 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 53,83 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март ойлари учун белгиланган 0,645 млн. АҚШ доллари маблағни жалб этиш кўзда тутилган, бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди. Жорий йилнинг январь-март ойлари 0,045 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 0,050 млн. АҚШ доллари миқдорида 111 фоизга бажарилди.
   11. "Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш" лойиҳаси (Б.Абзалов) Лойиҳанинг умумий қиймати 277,51 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, Ислом Тараққиёт Банки кредит маблағи 220,00 млн.АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 57,51 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йил январь-март ойлари учун жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
  12. "Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш" лойиҳаси (Б.Юсупов) Лойиҳанинг умумий қиймати 220,8 млн. АҚШ долларига тенг. 2014 йил январь-март ойлари учун жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
   13. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2-босқич” лойиҳаси (Н.Нажимов). Лойиҳанинг умумий қиймати 76,943 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 67,96 млн.АҚШ доллари Жахон Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,438 млн.АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,545 млн.АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойлари учун 1,156 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш ва ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар 1,156 млн.АҚШ доллари миқдорида (100%) бажарилди.
   14. Осиё тараққиёт банки иштирокида “Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” лойиҳаси (Н.Нажимов) Лойиҳанинг умумий қиймати 76,18 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 60,2 млн. АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, 15,58 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, 0,394 млн.АҚШ доллари бенифициарларнинг улушидир. Жорий йилнинг январь-март ойлари учун 0,230 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 0,230 млн.АҚШ доллари миқдорида (100%) бажарилди. 2014 йилнинг январь-март ойлари учун 1,230 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 1,230 млн.АҚШ доллари миқдорида (100%) бажарилди.
  15. “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси (Сурхондарё вилоятида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш) (Н.Нажимов) Лойиҳанинг умумий қиймати 28,337 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 20,445 млн. АҚШ доллари ХҚХТЖ ва ИТФ улуши, 1,678 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, 5,241 млн.АҚШ доллари бенифициарлар улушидир. 2014 йил январь-март ойлари учун жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
     Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech