Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28.01.2015
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида 15 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур лойиҳаларнинг 2014 йил январь-декабрь ойи учун белгиланган маблағ жалб этиш режаси 70,07 млн АҚШ долларини ҳамда ўзлаштириш режаси 75,64 млн АҚШ долларини ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткичлар 100% миқдорида бажарилди.    Жумладан:
   1. Осиё Тараққиёт Банки маблағлари иштирокида “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳасининг умумий қиймати 174,1 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 102,69 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, 44,05 млн АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ташкил этади. 2014 йил январь-декабрь ойи учун 23,22 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 100% бажарилди. 2014 йил январь-декабр ойи учун 23,22 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар (100%) бажарилди.
      2. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 1-босқич.” лойиҳасининг умумий қиймати 81,85 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 16,31 млн АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 65,54 млн АҚШ долари эса Жаҳон банкининг заём маблағларидир. 2014 йилда 8,36 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар 100 фоизга бажарилди.
   3. Ислом тараққиёт банки, Қувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги «Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиклаш» лойиҳасининг умумий қиймати 94,3 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан Қувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси қарзи 15,62 млн, Ислом Тараққиёт Банки қарзи 52,65 млн ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси қарзи 12,72 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йилда 14,10 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб этилиб, амалда 14,10 млн АҚШ доллари ҳисобида (100%) бажарилди. 2014 йилнинг январь-декабрь ойлари учун белгиланган 15,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тўлиқ ўзлаштирилиб, режа 100 фоизга бажарилди.
   4. Навоий вилоятидаги “Навоий” ва “Учқора” насос станцияларини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 24,3 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Франция Ҳукуматининг кредит маблағи 21,75 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 2,55 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йилда маблағ жалб этиш кўзда тутилмаган.
      5. “Андижон вилоятидаги “Асака-Адир” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 7,47 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой хукуматининг кредит маблағи 4,55 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 2,76 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йилда 2,36 млн АҚШ маблағ жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, амалда 100 фоизга бажарилган.
  6. “Андижон вилоятидаги “Раиш-Хакент-2” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 9,266 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 4,57 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 3,87 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йилда 2,7 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, амалда 100 фоизга бажарилган.
    7. “Наманган вилоятидаги “Кукумбай” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 10,0 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 4,09 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 5,42 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йилда маблағ жалб этиш кўзда тутилмаган.
   8. “Навоий вилоятидаги “Кенимех-1” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 20,197 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 5,31 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 12,7 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йилда маблағ жалб этиш кўзда тутилмаган.
    9. “Навоий вилоятидаги “Касаба” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 12,251 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 4,41 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 7,39 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йилда 2,43 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, амалда 100% га бажарилган.
  10. “Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 144,2 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Ислом Тараққиёт Банки кредит маблағи 90,37 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 53,83 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йилда 1,04 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
  11. “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 277,51 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Ислом Тараққиёт Банки кредит маблағи 220,0 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 57,51 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2014 йилда 0,50 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш кўзда тутилган бўлиб, амалда. 100 фоизга бажарилди. Жорий йилнинг январь-декабр ойи учун ўзлаштириш кўзда тутилмаган, амалда бу кўрсаткич 0,125 млн. АҚШ доллари миқдорида бажарилди.
   12. “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳасининг умумий қиймати 220,8 млн АҚШ долларига тенг. 13. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2-босқич” лойиҳасининг умумий қиймати 76,943 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 67,96 млн АҚШ доллари Жаҳон Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 7,438 млн АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,545 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. 2014 йилда 12,08 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш ва ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар 12,08 млн АҚШ доллари миқдорида (100%) бажарилди.
   14. Осиё Тараққиёт банки иштирокида “Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” лойиҳасининг умумий қиймати 76,18 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 60,2 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт банки қарзи, 15,58 млн АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, 0,394 млн АҚШ доллари эса бенифициарларнинг улушидир. 2014 йилда 2,28 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100% бажарилди. 2014 йилнинг январь-декабрь ойи учун 7,82 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 7,82 млн.АҚШ доллари миқдорида (100%) бажарилди.
 15. “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш (Сурхондарё вилоятида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш)” лойиҳасининг умумий қиймати 28,337 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 20,445 млн АҚШ доллари Халқаро Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси улуши, 1,678 млн АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, 5,241 млн АҚШ доллари эса бенифициарлар улушидир. 2014 йилда 0,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш ва ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар 100% бажарилди.
    Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech