Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.05.2015
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2264-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 18 та лойиҳа бўйича 81,54 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур лойиҳаларнинг жорий йил январь-апрель ойлари учун белгиланган маблағларни ўзлаштириш режаси 14,21 млн АҚШ долларини ташкил этиб, амалда 15,434 млн АҚШ доллари (108,6%) миқдорида иш бажарилди. Жумладан:
      1. “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 1-босқич.” лойиҳасининг умумий қиймати 81,85 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 16,31 млн АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 65,54 млн АҚШ доллари Жаҳон банкининг қарз маблағларидир. Январь-апрель ойларида 6,048 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
      2. “Навоий вилоятидаги “Навоий” ва “Учқора” насос станцияларини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 24,3 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Франция Ҳукуматининг кредит маблағи 21,75 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 2,55 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
     3. “Андижон вилоятидаги “Асака-Адир” насос станциясини реконструкция қилиш лойиҳаси”нинг умумий қиймати 7,47 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 4,55 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 2,76 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган бўлсада, амалда 0,36 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.
   4. “Андижон вилоятидаги “Раиш-Хакент-2” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 9,266 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 4,57 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 3,87 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган бўлсада, амалда 0,14 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.
   5. “Наманган вилоятидаги “Кукумбай” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 10,0 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 4,09 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 5,42 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
   6. “Навоий вилоятидаги “Кенимех-1” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 20,197 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 5,31 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 12,7 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
   7. “Навоий вилоятидаги “Касаба” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 12,251 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 4,41 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,39 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-декабр ойи учун 2,43 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилган ва амалда 100 фоизга бажарилган.
   8. “Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 144,2 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Ислом Тараққиёт Банки кредит маблағи 90,37 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 53,83 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 0,42 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
   9. “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 277,51 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Ислом Тараққиёт Банки кредит маблағи 220,00 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 57,51 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун 0,219 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 0,0459 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.
  10. “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳасининг умумий қиймати 376,714 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 115,924 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 260,79 млн АҚШ долларини Жаҳон банкининг қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун 0,08 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган.
   11. “Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини каналлар ва коллекторлани тозалаш учун экскаватор ва бульдозерлар билан таъминлаш” лойиҳасининг умумий қиймати 14,613 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 1,392 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 13,221 млн АҚШ долларини Хитой ҳукумати қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
   12. “Лойиҳалар ҳудудида сув таъминотини ошириш учун Амударё ўзани ва каналларни тозалаш учун земснарядлар харид қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 65,073 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 38,475 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 26,598 млн АҚШ долларини Хитой ҳукумати қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
   13. Ислом тараққиёт банки иштирокида “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасининг умумий қиймати 122,72 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 33,17 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 89,55 млн.АҚШ долларини Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун 0,015 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган.
   14. “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳасининг умумий қиймати 288,02 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 56,68 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 231,34 млн АҚШ долларини Жаҳон банкининг қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
   15. “Қашқадарё вилоятидаги “Дўстлик 1-2-3” насос станциясини қуриш” лойиҳасининг умумий қиймати 376,714 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 115,924 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 260,79 млн АҚШ долларини Жаҳон банкининг қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилда лойиҳа доирасида маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
   16. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2-босқич” лойиҳасининг умумий қиймати 76,943 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 67,96 млн АҚШ доллари Жаҳон Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,438 млн АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,545 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун 4,902 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткичлар 5,402 млн АҚШ доллари миқдорида (110%) бажарилди.
   17. “Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” лойиҳасининг умумий қиймати 76,18 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 60,2 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, 15,58 млн АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, 0,394 млн АҚШ доллари бенифициарларнинг улушидир. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун 0,957 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу маблағ тўлиқ ўзлаштирилди.
  18. “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси (Сурхондарё вилоятида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш) нинг умумий қиймати 28,337 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 20,445 млн АҚШ доллари ХҚХТЖ ва ИТФ улуши, 1,678 млн АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, 5,241 млн АҚШ доллари бенифициарлар улушидир. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун 1,565 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 2,065 млн АҚШ доллари миқдорида (132%) бажарилди.
    Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech