Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30.04.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2458-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 10 та лойиҳа бўйича 88,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур лойиҳаларнинг жорий йил январь-март ойлари учун белгиланган маблағларни ўзлаштириш режаси 6,516 млн АҚШ долларини ташкил этиб, амалда 6,52 млн АҚШ доллари (100%) миқдорида иш бажарилди. Жумладан:

   1. “Навоий вилоятидаги “Навоий” ва “Учқора” насос станцияларини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 38,26 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Франция Ҳукуматининг кредит маблағи 18,75 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 19,51 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойларида 5,81 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.

    2. “Наманган вилоятидаги “Кукумбай” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 11,41 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 3,89 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,53 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.

    3. “Навоий вилоятидаги “Кенимех-1” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 19,66 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредит маблағи 5,041 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 14,62 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.

    4. “Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 144,2 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Ислом Тараққиёт Банки кредит маблағи 90,37 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 53,83 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойларида 0,286 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.

    5. “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 406,29 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Осиё Тараққиёт Банки кредит маблағи 216,75 млн АҚШ долларини, Япониянинг Жайка фондининг маблағи 108,97 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 80,57 млн АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойлари учун 0,24 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 0,24 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

     6. “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳасининг умумий қиймати 376,714 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 115,924 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 260,79 млн АҚШ долларини Жаҳон банкининг қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойларида 0,12 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.

    7. “Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини каналлар ва коллекторларни тозалаш учун экскаватор ва бульдозерлар билан таъминлаш” лойиҳасининг умумий қиймати 14,22 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 3,164 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 11,058 млн АҚШ долларини Хитой ҳукумати қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.        

    8. Ислом тараққиёт банки иштирокида “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасининг умумий қиймати 122,72 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 33,17 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 89,55 млн.АҚШ долларини Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойлари учун 0,06 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
    9. “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳасининг умумий қиймати 263,73 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 52,33 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 211,4 млн АҚШ долларини Жаҳон банкининг қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойлари учун маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмаган.
    10. “Қашқадарё вилоятидаги “Дўстлик 1-2-3” насос станциясини қуриш” лойиҳасининг умумий қиймати 21,14 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 6,955 млн АҚШ долларини Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 14,185 млн АҚШ долларини Хитой ҳалқ республикаси ҳукуматининг қарз маблағлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-март ойларида кредит маблағларини ўзлаштириш кўзда тутилмаган.

    Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech