Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
03.01.2017 09:38:00

Ҳукумат кафолати остида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида умумий қиймати 1 354,7 млн. АҚШ доллари бўлган 14 та хорижий инвестицион лойиҳалар доирасида 150,4 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлаштирилди.

Жумладан, республика бўйича 2016 йилда 113,0 млн.АҚШ долларилик кредит маблағлари тижорат банкалари орқали фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар қайта кредитлади (2015 йилда 26,1 млн.АҚШ доллари).

Натижада,

- 8 та насос станцияси қайта таъмирлади (2015 йилда 2 та насос станцияси);

- 43 дона янги насос агрегатлар ўрнатилди (2015 йилда 18 та насос агрегатлар);

- 78,1 минг гектар ерлар кафолатли сув билан таъминланди
(2015 йилда 16,42 минг гектар);

- 48 минг гектар ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди ();

- мева-сабзавотчилик йўналиши лойиҳалари асосида 2,5 мингга яқин иш ўринлар яратилди (2015 йилда 1,3 мингдан ортиқ);

- 3,2 минг гектарда интенсив мевали боғлар (2015 йилда 0,3 минг гектар);

- 61,2 гектар майдонда фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан янги иссиқхоналар қурилди (2015 йилда 110,4 гектар);

- 98,5 минг тонна ҳажмли музлаткичли-омборхоналар (2015 йилда 27,8 минг тонна) қурилди;

- 114 минг тонна қувватга эга қайта ишлаш корхоналари
(2015 йилда 15 минг тонна) ташкил этилди.

- 2016 йил якунлари бўйича 2015 йилга нисбатан 4.3 баравар кўп фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар тижорат банклари орқали қайта кредитланишига эришилди.

   Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech