Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.01.2017 17:57:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2458-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 13 та лойиҳа бўйича 128,27 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур лойиҳалар бўйича 2016 йилда150,04 млн АҚШ доллари (117%) миқдорида иш бажарилган. Жумладан:

1. “Навоий вилоятидаги “Навоий” ва “Учқора” насос станцияларини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 38,26 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Франция Ҳукуматининг кредит маблағи 18,75 млн долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 19,51 млн долларни ташкил этади. 2016 йилда 8,9 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 101,8 фоизга бажарилди.

2. “Наманган вилоятидаги “Кукумбой” насос станциясини реконструкция қилиш”лойиҳасининг умумий қиймати 11,41 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредити 3,89 млн долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 7,52 млн долларни ташкил этади. 2016 йилда 2,19 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизгабажарилди.

3. “Навоий вилоятидаги “Кенимех-1” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 19,66 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредити 5,041 млн долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 14,62 млн долларини ташкил этади. 2016 йилда 3,63 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.

4. “Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 144,2 млн АҚШ долларига тенгбўлиб, 90,37 млн доллари Ислом Тараққиёт Банки кредити, қолган қисми эса Ўзбекистон ҳукуматининг улушидир. 2016 йилда 4,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 4,85 млн АҚШ доллари (101%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

5. “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 406,29 млн АҚШ долларига тенгбўлиб, Осиё Тараққиёт Банки кредити 216,75 млн долларни, Япониянинг JICA фондининг маблағи 108,97 млн долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 80,57 млн долларни ташкил этади. 2016 йилда 2,59 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 2,62 млн доллар (101,2%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

6. “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳасининг умумий қиймати 376,714 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 115,924 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 260,79 млн доллари Жаҳон банкининг қарз маблағларидир. 2016 йилда 10,22 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 10,22 млн доллар (100%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

7. “Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини каналлар ва коллекторларни тозалашучун экскаватор ва бульдозерлар билан таъминлаш” лойиҳасинингумумий қиймати 14,22 млн АҚШ долларини ташкилэтиб, шундан 3,16 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 11,06 млн доллари Хитой ҳукумати қарз маблағларидир. 2016 йилда 9,06млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 9,06 млн доллар (9,06%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

8. “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлар тизимини қайтатиклаш)” лойиҳасининг умумий қиймати 122,72 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 33,17 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва қолган қисми Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағларидир. 2016 йилда 0,28 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 0,28 млн доллар (100%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 июлдаги 3-сонли баёни топшириғига асосан лойиҳанинг нархи тупроқ ишлари ҳисобига (263,7 млн доллардан 213,6 млн долларгача) оптималлаштирилди ва 2 босқичга бўлиниб, 25 августда Вазирлар Маҳкамасида презентация қилинди. Ҳозирда лойиҳанинг ушбу оптималлаштирилган ТИАси Жаҳон банки томонидан қўриб чиқилмоқда ва Директорлар кенгаши тасдиғига 2017 йилнинг бошида киритилиши кутилмоқда.

10. “Қашқадарё вилоятидаги “Дўстлик 1-2-3” насос станциясини қуриш” лойиҳасининг умумий қиймати 21,23 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 14,2 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва қолган қисми Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг қарз маблағларидир. Лойиҳа бўйича 2016 йилда 2,32 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 2,32 млн доллар (100%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

11. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II-босқич” лойиҳасининг умумий қиймати 131,65 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 103,42 млн доллари Жаҳон Банки қарзи, 11,98 млндоллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, қолган қисми эса бенифициарларнинг улушидир. 2016 йилда 10,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 10,1 млн доллари (100%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

12.“Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳасининг умумий қиймати 219,28 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 150,0 млн доллари Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки улуши, 34,20 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, қолган қисми эса лойиҳа ташаббускорларининг улушидир. 2016 йилда 67,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 90,0 млн доллар (133,1%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

13. “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасининг умумий қиймати 28,33 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 20,44 млн доллари Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси улуши, 1,67 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши, 5,24 млн доллари бенифициарлар улушидир.

2016 йилда 5,71 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 5,71 млн доллар (100%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

    Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech