Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27.04.2016

Мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга доир чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида чорвачилик соҳасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик дастурлари ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, қорамолчилик йўналишида 600 дан ортиқ янги лойиҳа ташкил этилиб, уларда 20 минг бош қорамолларни парваришлай йўлга қўйилди. Ушбу янги лойиҳалар ҳисобига қўшимча 2070 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Паррандачилик йўналишида 319 та янги паррандачилик хўжалиги ташкил этилиб, уларда 4,5 млн бошдан ортиқ паррандаларни парвариш қилиш йўлга қўйилди ва 1302 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Балиқчилик тармоғида 475 та янги лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида 201,5 гектар табиий ва 1470 гектар сунъий кўлларда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди ҳамда улар 2 млн донадан ортиқ балиқ чавақлари билан балиқлантирилди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 1250 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Асаларичиликда амалга оширилган 716 та лойиҳа ҳисобидан 47 мингта асалари оилалари ташкил этилди ва 992 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Қўйчилик йўналиши бўйича 61 та лойиҳа ташкил этилиб, 8 минг 205 бош қўй боқиш йўлга қўйилди, 127 та янги иш ўринлари яратилди.

Эчкичилик бўйича 12 та лойиҳа ташкил этилиб, улар ҳисобидан 21 та янги ишчи ўринлари яратилди.

2616 та зооветеринария пунктлари орқали шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига чорва моллари касалликларининг олдини олиш ва бошқа турдаги зооветеринария хизматлари кўрсатиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,5 фоизга ошди.

Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги чорва моллари наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида хорижий мамлакатлардан 1722 бош юқори маҳсулдор наслли қорамоллар олиб келинди ҳамда 406 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди.

Қорамолларни сунъий уруғлантириш мақсадида маҳаллий шароитда наслли буқаларнинг музлатилган уруғларини қадоқлаш ташкил этилиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида чорвачилик субъектларига 575 минг дозадан ортиқ наслли буқалар уруғи етказиб берилди.

Ҳисобот даврида 65 та қорамолчилик фермер хўжаликлари наслчилик тоифасига ўтказилди ҳамда ушбу тоифадаги хўжаликлар сони 532 тага етказилиб, улар томонидан чорвачилик фермер хўжаликларига 2 минг бош наслли моллар тайёрланиб аукционларда сотиш ташкил этилди.

Чорва моллари озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 12,6 минг гектар майдонга баҳорги беда, 75 минг 886 гектарга маккажўхори ва 4 минг 161 гектар майдонга хашаки лавлаги экилди.

Юқорида таъкидланган тадбирларнинг бажарилиши натижасида республикамизда йирик шохли қорамоллар бош сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,1, сигирлар бош сони 102,1, қўй ва эчкилар бош сони 103,6 % ҳамда паррандалар бош сони 108,5 % ўсишига эришилди.

Пировардида мамлакатимизда гўшт ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,8, сут ишлаб чиқариш 106,0, тухум ишлаб чиқариш 109,2 фоизга ўсишга эришилди. Натижада аҳоли дастурхонига гўшт, сут, тухум ва бошқа турдаги чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмлари ошиши таъминланди.

    Ахборот хизмати


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 14.35 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech