Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26.07.2016

Мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга доир чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида чорвачиликни ривожлантиришда ижобий силжишлар қайд этилмоқда.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 105,6, жумладан, сигирлар бош сони 102,7, қўй ва эчкилар 1033,9 ҳамда паррандалар 107,9 фоизга ўсиши таъминланди. Ўсиш суръатлари гўшт ишлаб чиқаришда 106,8, сут ишлаб чиқаришда 107,1, тухум ишлаб чиқаришда 109,1 фоизни ташкил этди.

Республикамиздаги чорва моллари наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хорижий мамлакатлардан 3894 бош наслли қорамоллар олиб келинди.

Чорва молларини турли касалликлардан асраш, наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида 2616 та зооветеринария пунктлари томонидан 8559 млн сўмликдан ортиқ зооветеринария хизматлари кўрсатилди, 1969 минг дозадан ортиқ наслли буқалар уруғи етказиб берилди ва 1454 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди.

Республикада қорамолчилик йўналишида наслчилик тоифасидаги хўжаликлар сони 484 тага етди, улар томонидан 5 минг 839 бош наслли моллар тайёрланиб, чорвачилик фермер хўжаликларига аукционлар орқали сотилдиди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан:

  • қорамолчилик йўналишида 1674 та лойиҳа амлага оширилиб, уларда 48 минг 395 бош қорамоллар боқиш йўлга қўйилди. Ушбу янги лойиҳалар ҳисобига 6 минг 890 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди;
  • паррандачилик йўналишида 617 та янги паррандачилик хўжаликлари ташкил этилиб, уларда 9 млн 20 минг бош паррандаларни парваришлаш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, паррандачилик хўжаликлари ва аҳолига 2 млн бошга яқин наслли жўжалар етказиб берилиб, 2850 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Аҳоли хонадонларида парранда боқишни йўлга қўйиш бўйича 33 минг 938 та лойиҳа амалга оширилди ва уларда 2 млн 205 минг бош паррандаларни парвариш қилиш йўлга қўйилди;
  • балиқчиликни ривожлантириш бўйича 804 та янги лойиҳа ташкил этилди, унинг натижасида 1 минг 688 гектар табиий ва 2 минг 546 гектар сунъий ҳавзаларда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди ва улар ҳисобига 2 минг 760 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилди;
  • асаларичилик йўналишида амалга оширилган 1268 та лойиҳа доирасида 71 минг 725 та асалари оилалари боқиш ташкил этилди. Натижада 1770 та янги иш ўринлари яратилди;
  • қўйчилик йўналишида 199 та янги лойиҳа амалга оширилиб, 28 минг 42 бош қўй боқиш йўлга қўйилди. Ташкил этилган янги лойиҳалар 430 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди;
  • эчкичилик соҳасида 27 та лойиҳани амалга ошириш таъминланди ҳамда 56 та янги иш ўринлари яратилди.

Ахборот хизмати


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 167.94 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech