Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26.10.2016
Мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтириш, сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга доир чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида чорвачилик соҳасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан:

қорамолчилик йўналишида 2117 та янги лойиҳа амалга оширилиб, уларда 60 минг бошдан ортиқ қорамоллар парвариш қилиш йўлга қўйилди.

Қорамолчиликни ривожлантиришда наслчилик ишларини юритишга алоҳида эътибор қаратилди. Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларининг чорва молларига зооветеринария пунктлари орқали 10,6 млрд сўмдан ортиқ зооветеринария хизматлари кўрсатилди ва қорамолларнинг наслини яхшилаш учун 2 миллион бошдан ошиқ сигирлар юқори маҳсулдор насилли қорамол зотларининг уруғлари билан сунъий уруғлантирилди.

Наслчилик хўжаликларида тайёрланган 7 минг 121 бош наслли қорамоллар аукцион савдолари орқали аҳоли ва деҳқон хўжаликларига сотилди;

паррандачилик йўналишида 662 та янги паррандачилик хўжаликлари ташкил этилиб, уларда 10 млн бошдан зиёд паррандаларни парвариш қилиш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, аҳоли хонадонларида парранда бошқишни йўлга қўйиш бўйича 45 минг 364 та янги лойиҳа амалга оширилиб, уларга 3 млн 86 минг бош парранда етказиб берилди. Янги ташкил этилган лойиҳаларда 224 млн донадан ортиқ тухум ва 3 минг 898 тонна парранда гўшти етиштирилди;

балиқчиликни ривожлантириш бўйича 823 та янги лойиҳа амалга оширилиб, 2858 гектар табиий ва 2755 гектар сунъий кўлларда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди;

асаларичилик бўйича амалга оширилган 1268 та янги лойиҳа доирасида 71 минг 725 та асалари оилалари боқиш йўлга қўйилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, қорамоллар умумий сони 11,6 миллион бошга (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,4 фоиз) етди, 1,6 миллион тонна гўшт (106,6 фоиз), 6,9 миллион тонна сут (106,9 фоиз), 4,5 миллиард донадан ортиқ тухум (110,8 фоиз) ва бошқа маҳсулотлар тайёрланди.

Пировардида аҳоли дастурхонига гўшт, сут, тухум ва бошқа турдаги чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмлари ошиши таъминланди.

Ахборот хизмати


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 59.50 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech