Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
06.01.2017 16:27:00

Мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга доир чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида чорвачиликни ривожлантиришда ижобий силжишлар қайд этилмоқда.

Республикамиздаги чорва моллари наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан 2016 йил мобайнида хорижий мамлакатлардан 8737 бош наслли қорамоллар олиб келинди.

Чорва молларини турли касалликлардан асраш, наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида 2616 та зооветеринария пунктлари томонидан зооветеринария хизматлари ва 2465 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди.

Республикада қорамолчилик йўналишида наслчилик тоифасидаги хўжаликлар сони 610 тага етди, улар томонидан 7 минг 677 бош наслли моллар тайёрланиб, аҳоли ва чорвачилик фермер хўжаликларига аукционлар орқали сотилди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан:

қорамолчилик йўналишида 2346 та лойиҳа амалга оширилиб, уларда 66 минг бош қорамоллар боқиш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 9 минг 285 та янги иш ўринлари яратилди;

паррандачилик йўналишида 706 та янги паррандачилик хўжаликлари ташкил этилб, уларда 11 млн 574 минг бош паррандаларни парваришлаш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, аҳоли хонадонларида парранда боқишни йўлга қўйиш бўйича 45 минг 698 та лойиҳа амалга оширилди ва уларда 3 млн 109 минг бош паррандаларни парвариш қилиш йўлга қўйилди;

балиқчиликни ривожлантириш бўйича 867 та янги лойиҳа амалга оширилиши натижасида 2 минг 915 гектар табиий ва 2 минг 963 гектар сунъий ҳавзаларда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди ва улар ҳисобига 2 минг 938 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилди;

асаларичилик йўналишида амалга оширилган 1269 та лойиҳа доирасида 73 минг 190 та асалари оилалари боқиш ташкил этилди. Натижада 1826 та янги иш ўринлари яратилди;

қўйчилик йўналишида 353 та янги лойиҳа амалга оширилиб, 56,8 минг бош қўй боқиш йўлга қўйилди. Ташкил этилган янги лойиҳалар 903 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди;

эчкичилик соҳасида 100 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 12 минг 703 бош эчкиларни парваришлаш таъминланди ҳамда 168 та янги иш ўринлари яратилди.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони ўтган йилга нисбатан 104,5 фоизга, шу жумладан сигирлар бош сони 101 фоизга, қўй ва эчкилар 103,4 ҳамда паррандалар 107,7 фоизга ўсиши таъминланди. Ўсиш суръатлари гўшт ишлаб чиқаришда 106,8 фоизга, сут ишлаб чиқаришда 107,1 фоизга тухум ишлаб чиқариш 109,1 фоизни ташкил этди.

   Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech