Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
21.04.2017 17:05:00

Ҳисобот даврида мамлакатимизда чорва моллари бош сонини кўпайтириш, аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларда гўшт, сут, тухум, балиқ ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари сероблигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:

қорамолчилик йўналишида 251 та янги лойиҳа ташкил этилиб, улар доирасида 7 минг 643 бош қорамоллар парвариш қилина бошланди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 615 та янги иш ўринлари яратилди;

паррандачилик йўналишида 61 та янги лойиҳа ташкил этилиб, уларда 465 минг бош паррандаларни парвариш қилиш йўлга қўйилиши натижасида 204 та янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, аҳоли хонадонларида парранда бўқишни йўлга қўйиш бўйича 6 минг 147 та янги лойиҳа ташкил этилиб, уларда 615 минг бош паррандаларни парвариш қилиш йўлга қўйилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун тижорат банкларининг 19 млрд. 840 млн. сўмлик кредитлари йўналтирилди;

эчкичилик бўйича 11 та янги лойиҳа ташкил этилиб, уларда 795 бош эчкилар боқила бошланди. Ушбу лойиҳаларга тижорат банкларининг 1 млрд. 857 млн. сўмлик кредит маблағлари йўналтирилиб, 27 та янги иш ўринлари яратилди;

балиқчилик тармоғи бўйича 70 та янги лойиҳа ташкил этилиши натижасида 123 гектар табиий ва 43 гектар сунъий кўлларда балиқчилик хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилди. Улар томонидан 10 млн 812 минг балиқ чавоқлари етиштирилди ва 500 минг донадан ортиқ балиқ чавоқлари ташланди. Ушбу лойиҳалар доирасида 123 та янги иш ўринлари яратилди;

асаларичилик бўйича амалга оширилган 23 та лойиҳа ҳисобига 821 та асалари оилалари ташкил этилди. Ушбу лойиҳаларни ташкил қилиш учун тижорат банкларининг 343 млн. сўмлик кредитлари йўналтирилди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 22 та янги иш ўринлари яратилди.

2616 та зооветеринария пунктлари орқали шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги чорва молларига 3 млрд. 449 млн. сўмлик сервис хизматлари кўрсатилди;

шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги чорва моллари наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида хорижий мамлакатлардан 690 бош юқори маҳсулдор наслли қорамоллар олиб келинди ҳамда 370 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди;

сунъий уруғлантиришни амалга ошириш мақсадида маҳаллий шароитда наслли буқаларнинг музлатилган уруғлари қадоқланиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида чорвачилик субъектларига наслли буқаларнинг 565 минг дозадан ортиқ уруғлари етказиб берилди ҳамда “Омухта ем таъминоти” уюшмаси ҳамда “Насл-Хизмат” ҳудудий корхоналари томонидан 167 та сунъий уруғлантириш субъектлари ташкил этилди ва 265 та дьюар идишлар сотиб олинди;

30 та қорамолчилик фермер хўжаликлари наслчилик тоифасига ўтказилди ҳамда ушбу тоифадаги хўжаликлар сони 640 тага етказилиб, улар томонидан чорвачилик фермер хўжаликларига 2 минг 859 бош наслли моллар тайёрланиб аукцион савдолари орқали сотиш ташкил этилди;

чорва моллари озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3 минг 553 гектар асосий майдонларга баҳорги беда, 505 гектар маккажўхори ҳамда 22 гектар майдонга хашаки лавлаги экилиши таъминланди;

озуқа экинларининг уруғини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан 661 гектарга янги беда, 189 гектарга маккажўхори, 44 гектарга хашаки лавлаги, 8 гектарга арпа, 7 гектарга хашаки нўхат, 9 гектарга третикале ва 8 гектар майдонга сули экинлари экилди.

Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг I чораги якуни билан республикамизда йирик шохли қорамоллар бош сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,7, сигирлар бош сони 101,8, қўй ва эчкилар бош сони 102,5 ҳамда паррандалар бош сони 109,2 фоизга ўсди.

I чорак якуни билан мамлакатимизда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан гўшт ишлаб чиқариш 106, сут ишлаб чиқариш 106,4, тухум ишлаб чиқариш 107 фоиз ўсиши таъминланди.

        Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech