Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.10.2017 18:10:00

Мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга доир чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида чорвачилик соҳасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, 2017 йилнинг III чораги якуни билан қорамолчилик йўналиши бўйича янгидан 1257 та лойиҳалар ташкил этилди ва уларда 43 минг 322 бош қорамоллар парвариш қилинмоқда. Ташкил этилган янги лойиҳалар ҳисобига 3450 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги чорва молларига 13 млрд. 320 млн. сўмлик зооветеринария сервис хизматлари кўрсатилди.

Хорижий мамлакатлардан 5988 бош юқори маҳсулдор наслли қорамоллар олиб келинди ҳамда 2 млн 149 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди.

Чорвачилик субъектларига 2 млн 798 минг дозадан ортиқ наслли буқаларнинг уруғлари етказиб берилди

906 та Дьюар идишлар сотиб олиниб сунъий уруғлантириш субъектларига етказиб берилди.

Хисобот даврида 163 та қорамолчилик фермер хўжаликлари наслчилик тоифасига ўтказилди, наслчилик хўжаликлар сони 773 тага етказилди

Тошкент Давлат Аграр университети қошидаги “Мутахассисларни малакасини ошириш марказида” техник осеменаторларни малакасини ошириш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган ўқув курслари ташкил этилган.

Йил бошидан 488 нафар техник осеменаторлар ўқув курсларида ўз малакаларини оширди.

Қоракўлчилик тармоғида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш ҳамда коракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва тармоқ экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида республикамиз худудларидаги қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига ва масъулияти чекланган жамиятларига айлантириш натижасида 36 та МЧЖ ва 1100 та қоракўлчилик фермер хўжаликлари ташкил этилди.

Чорва моллари озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 10 минг 259 га асосий майдонларга баҳорги беда, 16 минг 844 га кузги беда, 181 минг 490 га маккажўхори ҳамда 10 минг 680 га майдонга хашаки лавлаги экилиши таъминланди.

Республикамизда озуқа экинлари уруғини етиштирадиган фермер хўжаликлари томонидан 6 минг 662 га янги беда, 7 минг 726 га кузги беда, 87 минг 509 га маккажўхори, 5 минг 897 га хашаки лавлаги каби экинлар экилди.

Чорвачиликка ихтисослашган хўжаликлар томонидан уларни моддий техника базасини кучайтириш мақсадида 47 та косылка, 23 та озуқа ўриш комбайни, 73 та прессбойлагич ва 90 та сут соғиш ускуналари харид қилинди

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича

Жорий йилда жойларда 476 та паррандачилик лойиҳалари ташкил этилиб, уларда 6 млн. 374 минг бош парранда боқиш йўлга қўйилиб, 1863 та янги иш уринлари яратилди.

Шунингдек, 50 дан ошиқ йиллик қуввати 50 минг бошга мўлжалланган гўшт йўналишидаги паррандачилик хўжаликлари ташкил этилиб, уларда бир иллиондан ошиқ паррандалар боқиш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 9,2 млрд сўм маблағлар сарфланди ва 419 та иш ўринлари яратилди.

Балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2939-сонли қарорига асосан “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилди.

Товар балиқ етиштириш мақсадида сув ҳавзаларини 138,2 млн. дона балиқ чавоқлари билан балиқлантирилди.

Йил бошидан 643 та лойиҳа ишга туширилиб, янги 2002 та янги иш ўринлари яратилди. Янги лойиҳаларни ишга туширишга 94 млрд. сўмдан ортиқ маблағлари сарфланди.

Асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган 469 та лойиҳалар ҳисобидан 39 минг 944 та асалари оилалари ташкил этилди. Лойиҳаларни ташкил қилиш учун 17 млрд. дан ортиқ сўм маблағларни сарфланди. Ташкил этилган янги лойиҳалар натижасида 1038 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш

Жорий йилда қуёнчилик соҳасини ривожлантириш бўйича 45 та лойиҳалар ташкил этилиб, уларда 11 минг 333 бош қуёнларни боқиш йўлга қўйилди ҳамда ушбу лойиҳаларни ташкил этиш учун 189 гектар ер майдони ажратиб берилди.

    М.Юсупов





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech