Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22.04.2016 13:17:00

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 январдаги “2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида”ги 1-сонли қарорига асосан 10 млн. 458 минг тонна сабзавот, 1 млн. 980 минг тонна полиз, 2 млн. 833 минг тонна картошка, 2 млн. 874 минг тонна мева ва 1 млн 601 минг тонна узум етиштириш белгилаб олинган.

2016 йилда барча тоифа хўжаликларининг асосий, оралиқ ва такрорий майдонларига сабзавот, полиз ва картошка экинларини экиш учун жами 2875 тонна сабзавот уруғи, 613,5 тонна полиз уруғи ва 446,1 минг тонна картошка уруғлари ҳамда 12,6 млн.дона мевали ва 10,3 млн. дона ток кўчатлари фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига етказиб берилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги маҳсулот етиштирувчи субъектлар билан тайёрловчи корхона ва ташкилотлар ўртасида 4,0 млн. тонна мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотларига шартномалар тузилган.

Республика бўйича 2016 йилда барча тоифа хўжаликларининг асосий майдонларига 204,6 минг гектар сабзавот (сабзи, помидор, пиёз, карам ва бошқа экинлар), 86,1 минг гектарга картошка ва 52,8 минг гектарига полиз экинлари экиш белгиланган. Жойлардан олинган даслабки маълумотларга кўра ҳисобот даврида 185 минг гектар майдонга сабзавот, 26,2 минг гектар майдонга полиз ва 91,2 минг гектар майдонга картошка экинлари экилган.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан эрта баҳорда асосий майдонларга сабзавот, полиз ва картошка экинлари экиш ишлари давом этмоқда.

Республиканинг деҳқон ва фермер хўжаликларда 266,8 минг гектар боғлардан 210,7 минг гектари ҳосилли, 143,9 минг гектар токзорлардан 119,7 минг гектари ҳосилли бўлиб, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун баҳорги муҳим агротехник тадбирлари фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан сифатли ва ўз муддатида ўтказилмоқда.

Республика бўйича ҳисобот даврида 8,1 минг гектар пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғлар ҳамда 4,8 минг гектар янги токзорлар барпо этилди.

Республикадаги боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг яроқсиз боғ ва токзорлар реконструкция қилиш ишлари бўйича 6 минг гектар мевали боғлар ва 3,5 минг гектар токзорлар реконструкция қилинди.

Бугунги кунда янги боғ-токзорлар ва интенсив боғлар барпо этиш ва экиш ишлари давом этмоқда.

2016 йил 1 чорак якуни билан 53,1 минг тонна ўтган йилга нисбатан 110,6 фоизга кўп сабзавот маҳсулотлар етиштирилган.

Прогноз кўрсаткичларида белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни етиштириш давом эттирилмоқда.


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 30.00 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech