Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26.07.2016

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, истеъмолчилар талабини мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлар ҳисобига тўла қондириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳисобот даврида барча тоифадаги хўжаликларнинг асосий, оралиқ ва такрорий майдонларига жами 2 минг 875 тонна сабзавот уруғи, 613,5 тонна полиз экинлари уруғи ва 446,1 минг тонна уруғлик картошка ҳамда 12 млн 640 минг туп мевали, 10 млн 287 минг туп ток кўчатлари фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига етказиб берилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги маҳсулот етиштирувчи субъектлар билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида 4,0 млн тонна маҳсулотга, шу жумладан қайта ишлаш корхоналари билан 1 млн 225 минг, экспортёр ташкилотлар билан 1 млн 133 минг тонна, бюджет ташкилотлари билан 671 минг тонна, Тошкент шаҳри ярмаркалари ва бозорлари билан 927 минг тонна маҳсулотга шартномалар тузилган.

Республикамиз бўйича барча тоифа хўжаликларининг асосий майдонларига баҳор ойларида 219,8 минг гектар сабзавот, 91,2 минг гектар картошка ва 55,2 минг гектар полиз экинлари экилган.

Бундан ташқари, фермер хўжаликларининг дала четлари ва уватларига жами 32,5 минг гектар, шу жумладан, 12,5 минг гектарга сабзавот, 13,8 минг гектарга полиз, 1,3 минг гектарга картошка ва 4,7 минг гектарга бошқа экинлар экилган.

Бугунги кунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг 266,8 минг гектар боғларидан 210,7 минг гектари, 143,9 минг гектар токзорларидан 119,7 минг гектари ҳосилли бўлиб, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга қаратилган муҳим агротехника тадбирлари ўз муддатида ўтказилмоқда.

Мамлакатимиз бўйича жорий йилнинг баҳор ойларида 8,2 минг гектар пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғлар ҳамда 5,2 минг гектар янги токзорлар барпо этилган.

Бундан ташқари, боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг 6 минг гектар мевали боғлари ва 3,5 минг гектар токзорлари реконструкция қилинган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 5 млн 430,8 минг тонна, шундан, 2 млн 863 минг тонна сабзавот, 176 минг тонна полиз, 1 млн 457,5 минг тонна картошка, 906,7 минг тонна мева ва 26 минг тонна узум етиштирилган.

Прогноз кўрсаткичларида белгиланган ҳажмлардаги маҳсулотларни етиштириш ишлари давом эттирилмоқда.


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 57.00 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech