Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26.10.2016
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, истеъмолчилар талабини мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлар ҳисобига тўла қондириш борасида республикамиз минтақаларининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, мева-сабзавот, узум ва картошка ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш, ички бозорни тўлдириш бўйича ишлаб чиқилган қатор лойиҳаларга мувофиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат буюртмаси учун 2016 йил ҳосилидан, 4 млн 77 минг тонна ҳўл мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотлари, шундан, 2 млн 545 минг тоннаси фермер хўжаликлари томонидан ва қолган қисми деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилиши белгиланган. Ушбу маҳсулотларнинг 2 млн 217,3 минг тоннаси қайта ишлашга йўналтирилади, 1 млн 477,6 минг тоннаси экспортга чиқарилади ва 360 минг тоннаси қиш-баҳорда аҳолини арзон маҳсулотлари билан таъминлаш учун захирага қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ республикамиз бўйича 5 йил давомида 170,5 минг гектар пахта ва 50 минг гектар бошоқли дон, жами 220,5 минг гектар майдонни оптималлаштирилиб, уларнинг ўрнига 36 минг гектар картошка, 91 минг гектар сабзавот, 50,3 минг гектар озуқа экинлари, 14 минг гектар мойли экинлар ҳамда 18 минг гектар интенсив боғлар ва 11,2 минг гектар токзорлар барпо этиш белгиланган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ жорий йилда пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилиб, ушбу ерларга ички ҳамда ташқи бозорда талаб юқори бўлган мева-сабзавотлар экилди. Бундан ташқари, 8,2 минг гектар майдонда янги интенсив боғ, 5,2 минг гектарда токзорлар ташкил этилди. 6 минг гектар майдондаги боғ ва 3,5 минг гектардаги токзор қайта тикланди. 532 гектар майдонда 9,9 мингта замонавий иссиқхона барпо этилди.

Мураккаб об-ҳаво шароитларига қарамасдан шу йилнинг ўтган даврида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Жумладан, 2,3 миллион тонна картошка, 8,2 миллион тонна сабзавот, 1,5 миллион тонна полиз маҳсулотлари, 1,2 миллион тоннадан ортиқ узум, 2 миллион тонна мева ва резаворлар тайёрланди.

Жойлардан олинган тезкор маълумотларга кўра, ғалладан бўшаган майдонларга жорий йилда жами 666,6 минг гектар, шундан, 188,3 минг гектар сабзавот, 30,8 минг гектар картошка, 60,3 минг гектар полиз, 21,1 минг гектар кунгабоқар, 29,2 минг гектар маккажўхори (дон учун), 40,2 минг гектар маккажўхори (силос учун), 833 гектар соя, 225,1 минг гектар дуккакли экинлар, 26,7 минг гектар шоли ва 44,0 минг гектар бошқа экинлар экилган.

Республика бўйича 2017 йил ҳосили учун август-сентябрь ойларида 34,2 минг гектар шундан, 23,1 минг гектар пиёз ва 11,1 минг гектар саримсоқпиёз экиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, тўқсонбости усулида 59,0 минг гектар шундан, 25,0 минг гектар пиёз, 10,8 минг гектар сабзи, 10,1 минг гектар кўкатлар, 5,3 минг гектар ош лавлаги ва 7,9 минг гектар бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш белгилаб олиниб, чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Шунингдек, республика ҳудудларида иқтисодий самара бермаётган 5,9 минг гектар яроқсиз боғлар ва 3,5 минг гектар яроқсиз токзорлар реконструкция қилинди ва уларнинг ўрнига юқори ҳосил берадиган экспортбоп мевали ва ток кўчатлари ўтқазилди.

Республикада барча тоифадаги хўжаликлар бўйича жами 267 минг гектар мевали боғлар ва 144 минг гектар токзорлар мавжуд бўлиб, ушбу боғ ва токзорларда ёзги ва кузги муҳим агротехник тадбирлари ўз вақтида ўтказилмоқда.

Шунингдек, боғ ва ток қатор ораларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида 219 минг гектар боғ қатор ораларига ва 114 минг гектар ток қатор ораларига сабзавот, полиз ва картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиб, етиштирилган маҳсулотлар йиғиштириб олинмоқда.

Жойлардан олинган тезкор маълумотларга кўра, 1 октябрь ҳолатига жами 16,8 млн тонна, шундан, 2,5 млн тонна мева, 1,0 млн тонна узум, 9,3 млн тонна сабзавот, 1,7 млн тонна полиз ва 2,4 млн тонна картошка етиштирилган.

Республикада озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини янада ошириш, уларнинг турларини кенгайтириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш, пировардида қишлоқ аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини юксалтириш мақсадида ушбу қисқартирилаётган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда уларни экилиши бўйича мониторинг ўрнатилган.


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 63.00 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech