Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
21.04.2017 18:00:00

Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ички имкониятларидан келиб чиқиб, жорий йилда мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришин кўпайтириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, ички бозорни тўлдириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда.

Барча тоифадаги хўжаликларнинг асосий ва такрорий майдонларига ҳамда боғ-ток қатор ораларига сабзавот, картошка ва полиз экинлари экиш учун жами 18,6 минг тонна сабзавот уруғи, 658,8 тонна полиз уруғи ва 505,9 минг тонна уруғлик картошка талаби аниқланиб, шундан етишмайдиган 3,5 минг тонна сабзавот уруғи, 135,6 тонна полиз экинлари уруғи, 133,1 минг тонна уруғлик картошка етказиб берилган.

Янги боғ-токзорлар ташкил этиш ҳамда яроқсиз боғ-токзорларни реконструкция қилиш учун жами 13 млн. 514 минг туп мевали кўчатлар, 10 млн. 702 минг туп ток кўчатларига талаб аниқланиб, ушбу талаблар бўйича кўчатлар етказиб берилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги барча тоифадаги хўжаликлар бўйича баҳорда асосий майдонларда 232,6 минг гектарга сабзавот, 93,1 минг гектар картошка, 63,6 минг гектар майдонга полиз экинларини экиш режалаштирилган.

Республика бўйича ҳисобот даврида 6,5 минг гектар интенсив боғ, 2,8 минг гектар янги токзорлар барпо этилган ҳама иқтисодий самара бермаётган 13,1 минг гектар яроқсиз боғ ва 7,2 минг гектар токзорлар реконструкция қилинган.

Шунингдек, республикада мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишлш ҳажмларини янада кўпайтириш мақсадида 20 та қайта ишлаш корхоналари ташкил этилган. 89 гектар майдонда иссиқхоналар 14,0 минг тонналик ҳажмли музлаткичли-омборхоналар қурилган.

Интенсив боғ-токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар ва омборхоналар қуриш, қайта ишлаш корхоналари ташкил этиш ҳисобига республика бўйича 9,1 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 119-сонли қарорига мувофиқ аҳолининг шахсий ва дала томорқалардан самарали фойдаланиш, уларга талаб этиладиган уруғлик, кўчатлар, моддий-ресурсларни етказиб бериш мақсадида 344,4 мингта аҳоли хонадонларида 3,4 минг гектар иссиқхоналар ташкил этиш ва уларда лимон етиштириш учун 3,4 млн. туп кўчатларга талаб аниқланиб, шундан етишмайдиган 1,6 млн. туп лимон кўчатларидан 161,1 минг донаси етказиб берилган ва 185 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилган.

Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ва бозорларда нарх-наволарни барқарор ушлаш бўйича белгиланган чора-тадбир дастурлари асосида шартномалар тузиш, талаб этиладиган уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш, сабзавот, полиз ва картошка экинлари экиш, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, реконструкция қилиш, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш, белгиланган лойиҳларни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг юритиб борилмоқда.

   Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech