Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30.01.2018 11:41:00

Бугунги кунда республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида маҳсулот етиштириш ҳажми ва турларини кўпайтириш шунингдек, қишлоқ аҳолисини даромадлари ва турмуш даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш мақсадида бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва бир қатор қарор, фармонлар қабул қилинди.

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, агротехник тадбирларини ўз муддатида сифатли қилиб ўтказиш бўйича белгиланган ҳудудий чора-тадбирлар Дастурларини бажарилиши натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда.

Республика ҳудудларида мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотларини кўпайтириш, агротехник тадбирларни ўз муддатида ўтказиш, улардан юқори сифатли, экспортбоп маҳсулот етиштириш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан асосий майдонларига баҳор ойларида 234,0 минг гектар сабзавот, 93,9 минг гектар картошка ва 67,9 минг гектар полиз экинлари экилган.

Шу билан бирга, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида жами 878,9 минг гектар, шундан, 151,8 минг гектар сабзавот, 28,6 минг гектар картошка, 54,6 минг гектар полиз, 23,3 минг гектар кунгабоқар, 9,5 гектар соя, 398,1 минг гектар дуккакли экинлар, 57,3 минг гектар шоли, 94,3 минг гектар озуқа ва 61,5 минг гектар бошқа экинлар экилган.

Ушбу экинлар учун жами 18,6 минг тонна сабзавот уруғи, 658,8 тонна полиз уруғи ва 505,9 минг тонна уруғлик картошка сарфланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги
ПҚ-2460-сонли қарорига асосан 2017-2020 йиллар давомида паст рентабелик пахта ва ғалла майдонларни мақбуллаштириш ҳисобига 2020 йилгача 235 минг гектар майдонлари оптималлаштирилиб, уларнинг ўрнига 40,9 минг гектар картошка, 96,7 минг гектар сабзавот, 49,8 минг гектар озуқа экинлари,
15,1 минг гектар мойли экинлар ҳамда 20,9 минг гектар интенсив боғлар ва
12 минг гектар токзорларга қўшимча майдонлар қўшилади.

Шунингдек, 2016-2017 йилларда қисқартирилган пахта ва ғалла майдонларини ўрнига 8,5 минг гектар интенсив боғлар ва 4,4 минг гектар токзорлар барпо этилди, шунингдек 39,9 минг гектар сабзавот, 13,2 минг гектар картошка экинлари экилиб, булардан 998 минг тонна сабзавот ва 263,8 минг тонна картошка маҳсулотлар етиштирилди.

2018 йил ҳосили учун 2017 йил куз ойларида тўқсонбости усулида экиладиган пиёз, саримсоқпиёз, карам, ошлавлаги, сабзи, кўкатлар брокколи, рукколи, паре пиёзи экинлари экилиши ташкил этилган.

Тўқсанбости усулида экилган экинлардан 1,6 млн.тонна пиёз, 283 минг тонна саримсоқпиёз, 592 минг тонна сабзи, 263 минг тонна ошлавлаги, 400 минг тонна кўкатлар ва 184 минг тонна кўк пиёз маҳсулотлар етиштириш прогноз қилинган.

Тоғ ва тоғоди ҳудудларда ва лалми майдонларда боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш мақсадида замонавий технологиялар асосида интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш, ушбу интенсив мевали боғлар тез ҳосилга кирувчи пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган мевали кўчатларни экилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг шу давригача республика бўйича 13 минг гектар интенсив мевали боғлар ва 7 минг гектар янги токзорлар барпо этилди ва 15,2 минг гектар яроқсиз боғлар ҳамда 9,1 минг гектар яроқсиз токзорлар реконструкция қилинди.

Ушбу боғ ва токзорларнинг 9,0 минг гектар майдонига томчилатиб суғориш усули жорий этилди.

Буларнинг натижасида 2017 йилнинг якунлари бўйича жами 21,4 млн. тонна (2016 йилга нисбатан 101,5 фоизга) шундан, 11,4 млн. тонна
(101,4 фоизга) сабзавот, 2,1 млн. тонна (12,4 фоизга) полиз, 3,0 млн. тонна (101,9 фоизга) картошка, 3,1 млн. тонна (101,1 фоизга) мева ва 1,8 млн. тонна (100,8 фоизга) узум етиштирилган.

Аҳолини йил давомида мева-сабзавот маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, бозорлардаги нарх-наволарнинг барқарорлигини сақлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида аҳоли хонадонлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда тадбиркорлар томонидан 635 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилди.

Бугунги кунда Республика бўйича 8,5 минг гектардан ориқ майдонларда иссиқхоналар фаоляти юритмоқда, буларнинг 40 гектар майдонига гидропиника усулида сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Ушбу иссиқхоналардан 500 минг тоннадан ортиқ сабзавот ва цитрус мева маҳсулотлари етиштиилиб, қиш ойларида аҳолига етказиб берилмоқда.

Аҳоли томорқа ва деҳқон хўжаликлари мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини ва даромадларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги 119-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан 1 миллиондан ортиқ хонадонларда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилиб, уларга 1,5 млн. донага яқин лимон кўчатлари экилган.

Сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида илмий тадқиқот ишларни олиб бораётган селекционер олимлари томонидан республикада кам тарқалган сабзавот экинларидан дайкон (япон турпи), хитой баргли карами, артишок, айсберг салати, салатбоп шолғом, рукколо, брокколе экинларини етиштириш технологиялари ишлаб чиқилиб, жорий қилинди.

Шунингдек, илмий тадқиқот ишларини олиб борувчи олимларимиз томонидан сабзавот, полиз, картошка экинларини экспортбоп, ҳосилдор, сифат кўрсаткичлари юқори, транспортбоп, касалликларга чидамли бўлган навларни яратиш бўйича селекция ишлари олиб борилмокда.

Мева ва узумчилик соҳасидаги селекционер олимлар томонидан 2018-2022 йилларда совуққа, иссиққа, қурғоқчиликка, шўрга чидамли, ҳосилдор, экспортбоп, эрта ва кечпишар, қишга сақланадиган уруғли (олма, нок, беҳи), данакли (ўрик, шафтоли, гилос,олхўри, йирик мевали олча), резавор мевалиларни (олтинсимон қорағат, қулупнай, малина), субропик меваларни (шарқ хурмоси, анор, анжир), ёнғоқни ва узумни (хўраки, кишмишбоп ва шароббоп) янги навларини яратиш:

-серҳосил, кучсиз ўсувчи, совуққа, қурғоқчиликка ва шўрга чидамли, маҳсулот сифати юқори бўлган хориждан интродукция қилинган навларни ўрганиш асосида истиқболли навларни танлаб олиш;

-вирусдан ҳолис бўлган пайвандтаг ва кўчатларини микроклонал (in-vitro усулида), интродукция (иқлимлаштириш) қилинган истиқболли нав ва пайвандтагларни кўпайтириш;

-сарҳил мева ва узумдан энг сўнгги технологиялар асосида тайёрланаётган мева шарбатлари ва консервалари, айниқса вино маҳсулотлари тайёрлаш ва дунё бозорининг талабларига мослашиб бориш устида тадқиқотлар кўламини кенгайтириш;

-боғдорчилик ва узумчилик селекцияси ривожланган мамлакатларга (Корея, Туркия, Япония, Хитой, Россия) иқтидорли ёш олимларни малакаси ошириш бўйича алоҳида ишлар амалга оширилмоқда.

    А.Мирзаев





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech