Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.10.2017 18:10:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 2017 йилнинг 9 ойида 11 та лойиҳа дорасида 130,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган мазкур лойиҳалар бўйича ҳисобот даврида 130,22 млн АҚШ доллари (100%) миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. Жумладан:

1. “Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 144,2 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 90,37 млн. доллари Ислом Тараққиёт Банки кредити, қолган қисми эса Ўзбекистон ҳукуматининг улушидир. 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 9,26 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди.

2. “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 406,29 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Осиё Тараққиёт Банки кредити 216,75 млн долларни, Япониянинг JICA фондининг маблағи 108,97 млн долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 80,57 млн долларни ташкил этади. 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,07 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 3,07 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди.

3. “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳасининг умумий қиймати 376,714 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 115,924 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 260,79 млн доллари Жаҳон банкининг қарз маблағларидир. 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 1,84 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 1,84 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди.

4. “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасининг умумий қиймати 122,72 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 33,17 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улушива қолган қисми Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағларидир. 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 0,4 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 0,4 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди.

5. “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3282-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 228,2 млн. долл.ни, шундан ЖБнинг кредити 149,92 млн. долл. ва Ўзбекистон Республикасининг улуши 83,3 млн. долл.ни ташкил этади. Ҳисобот даврида ушбу лойиҳа бўйияа ўзлаштириш кўзда тутилмаган.

6. “Қашқадарё вилоятидаги “Дўстлик 1-2-3” насос станциясини қуриш” лойиҳасининг умумий қиймати 21,23 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 14,28 млн. доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва қолган қисми Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг қарз маблағларидир. Лойиҳа бўйича 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 2,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 2,0 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди.

7. Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 сентябр №ПҚ-2410 сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда, лойиҳасининг умумий қиймати 219,28 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 150,0 млн. АҚШ доллари Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки улуши, 34,20 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, қолган қисми эса лойиҳа ташаббускорларининг улушидир.

2017 йилнинг 9 ойида - 45,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.

8. Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” (Сурхондарё вилоятида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш) лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 январ №ПҚ-2113 сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда, лойиҳанинг умумий қиймати 28,33 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 20,44 млн. АҚШ доллари Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси улуши, 1,67 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши, 5,24 млн. АҚШ доллари бенифициарлар улушидир.

2017 йилнинг 9 ойида - 1,58 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.

9. Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 22 феврал №ПҚ-2795 сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда, лойиҳанинг умумий қиймати 40,57 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 23.88 млн. АҚШ доллари Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг улуши, 0,43 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши, 7,24 млн. АҚШ доллари бенифициарлар улушидир. 2017 йилнинг 9 ойида - 1,43 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.

10. Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Орол денгизи минтакасида иқлим ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатиш дастури” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 феврал №ПҚ-2784 сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда, лойиҳанинг умумий қиймати 20,17 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 14 млн. АҚШ доллари Халқаро тараққиёт уюшмасининг улуши, 3,55 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши, 3,16 млн. АҚШ доллари бенифициарлар улушидир. 2017 йилнинг 9 ойида - 1,58 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.

11. Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 март №ПҚ-2813 сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда, лойиҳанинг умумий қиймати 240,98 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 154 млн. АҚШ доллари Осиё тараққиёт банкининг улуши, 36,65 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши, 50,33 млн. АҚШ доллари бенифициарлар улушидир. 2017 йилнинг 9 ойида - 64,06 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.

    Б.Джумабоев





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech