Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
25.09.2017 15:01:00
Дастур учун мўлжалланган маблағ: 20,2 млн. Евро. (жумладан, ЕИ бюджетидан: 20,0 млн. Евро ҳамда НДТ томонидан грантни биргаликда молиялаш: 10% (222,0 минг Евро)
Дастурни амалга ошириш даври: 2016-2019 йй.
Фаолиятнинг ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида 2015 йил 30 октябрда имзоланган молиявий келишув.
Дастурнинг таркибий қисмлари:
1. Сув хўжалиги ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси (GIZ).
2. Техник салоҳиятни ошириш (БМТ ТД).
3. Хабардорликни ошириш (РЭЦЦА).
Дастурнинг умумий мақсади: Иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистон қишлоқ худудларида барқарор ва ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиш.
Дастурнинг муайян мақсади: Миллий, сув ҳавзалари ва фермерлар даражаларида сув билан таъминланганлик ва сув ресурсларини самарали бошқаришни такомиллаштириш.
Дастур компонентлари мустақил лойиҳалар сифатида тадбиқ этилади.
Компонент № 1. «Сув хўжалиги ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси» лойиҳаси.
Лойиҳа маблағи: 12,0 млн. Евро. Дастурни амалга ошириш даври: 2016-2019 йй.
Ижрочи идора: Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ).
Лойиҳа амалга оширилувчи минтақалар: Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятлари.
Лойиҳа мақсади 1-Компонентнинг мақсади ҳуқуқий, институционал, ташкилий ва молиявий тузулмалар ва асосий бошқарув механизмларини такомиллаштириш орқали сув ресурсларини бошқариш миллий стартегиясини ривожлантириш йўлида сув хўжалигини бошқаришнинг янада такомиллашувига кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳа вазифаси: 1-Компонентнинг асосий вазифаси бошқарувнинг юридик, институционал, ташкилий ва молиявий жиҳатларини кучайтириш ва уларни халқаро андозаларга мослаштириш орқали сув ресурсларини бошқариш ҳамда сув ресурсларини интеграллашган бошқариш (СРИБ) бўйича миллий хошиявий концепциясини яратишдан иборат. Мазкур вазифанинг тўлақонли бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган:
• Сув хўжалиги бўйича сиёсий диалогни кенгайтириш, соҳадаги сиёсий ислоҳотларни муҳокама қилиш ва жадаллаштириш ҳамда сув хўжалиги тармоғидаги ёндошувлар ва моделларнинг уйғунлигини таъминлаш учун кўп тармоқли пойдевор бўлиб хизмат қилувчи Миллий ишчи гуруҳни ташкил этиш;
• Сув хўжалиги билан боғлиқ бўлган дастурлар ва лойиҳаларни кўриб чиқиш ва қайд этиш;
• Мавжуд қонунчиликни ҳужжатлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда уни халқаро андозалар / ЕИнинг Сув бўйича Ҳошиявий Директивасига мослаштириш бўйича тавсиялар тақдим этиш;
• ЕИнинг сув, ердан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги бўйича институтлари билан тажриба алмашишни тарғиб этиш;
• Салоҳиятни ошириш борасида миллий, минтақавий ва ижроя даражаларида қарор қабул қилувчи шахсларга қаратилган мавжуд модулларни (Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамокрликда) сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича янада такомиллаштириш;
• Турли ташкилотлар, бўлимлар ва фойдаланувчиларнинг маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва улар ўртасида ахборот алмашувини такомиллаштиришга хизмат қилувчи воситаларни ишлаб чиқиш; • Сув хўжалиги ҳавзаларини бошқариш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва/ёки мустаҳкамлаш;
• Атроф-муҳитга таъсирини стратегик баҳолашни амалга ошириш.
Мувофиқлаштирувчи миллий ҳамкор: Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
Миллий ҳамкорлар: Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлинмалари – “Ўзсувназорат” республика сув инспекцияси, Узремэксплуатация, Моля вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Узгидромет, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва бошқалар.
Кутилаётган натижалар:
1. Фаолиятларни мувофиқлаштириш механизмларининг расмий ҳужжатлаштирилиши ҳамда сув хўжалиги йўналишидаги лойиҳалар ва дастурлар самарадорлигининг ошиши.
2. Халқаро андозаларга, шу жумладан ЕИ Сув бўйича Ҳошиявий Директивасига мос келувчи қонуний актлар, миллий стратегиялар ва амалга ошириш режалари каби сув хўжалиги бўйича ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш.
3. Сув ресурсларини бошқариш, сув ресурслари бўйича ахборотлар ва маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини яратиш, институтлар ўртасида сув ресурслари бўйича ахборотлар ва маълумотлар билан алмашишни тарғиб этиш бўйича институционал салоҳиятни кучайтириш. 4. Ўз-ўзини молия билан таъминлаш ва сув хўжалиги тармоғига сармоялар жалб этиш мақсадида сувни тежаганлик ва сув самарадорлигини оширганлик учун молиявий ва иқтисодий рағбатлантиришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.







Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech