Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
31.01.2018 18:36:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 2017 йилда 13 та лойиҳа бўйича 181,49 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар бўйича 2017 йилда 198,77 млн. АҚШ доллари (109,5%) миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилган. Жумладан:

1. Ислом тараққиёт банки иштирокида “Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 ноябрдаги ПҚ-1849-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 августдаги 282-сонли қарорлари асосида амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 144,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан 90,37 млн. доллари Ислом Тараққиёт Банки кредити, қолган қисми эса Ўзбекистон ҳукуматининг улушидир. 2017 йилда 17,98 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. Жумладан Лойиҳа бошидан 146,2 км узунликда магистрал ва хўжаликлараро каналлар қайта тикланди, 263 дона гидротехник иншоотлари қурилди ва қайта тикланди. 4356341 м3 ҳажмда тупроқ ишлари, 80029 м3 ҳажмда бетон ишлари, 6999 м3 ҳажмда тош ишлари ва 230 тн. металлоконструкция ишлари бажарилди. 174286 м2 майдонда гравий қопламали йўл ётқизилди.

2. Осиё тарраққиёт банки иштирокидаги “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 28 мартдаги ПҚ-2156-сонли ва 2015 йил 25 августдаги ПҚ-2396-сонли қарорлари асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 406,29 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан Осиё Тараққиёт Банки кредити 216,75 млн. АҚШ долларни, Япониянинг JICA фондининг маблағи 108,97 млн. долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 80,57 млн. АҚШ долларни ташкил этади. 2017 йилда 6,68 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига 15,72 км каналлар тозаланди, 68 дона гидротехник иншоот ва 12 дона кузатув қудуқлари қайта тикланди, 59,9 га ерлар лазер ёрдамида тақсимланди ва 59,39 га ерлар чуқур хайдалди.

3. Жахон банки иштирокида “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 мартдаги ПҚ-2324-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 376,714 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 161,8 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 214,9 млн. АҚШ доллари Жаҳон банкининг қарз маблағларидир. 2017 йилда 2,58 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига, Ўнг қирғоқ каналида 3 дона сув тўсувчи гидротехник иншоотлар таъмирланиб тикланди, 3 дона сув олиш иншооти қурилди, 15,0 км узунликдаги қисми механизм ёрдамида тозаланди ва Аққамиш каналида бир дона узунлиги 106 м, Д=1000мм бўлган темир қувурли акведук қурилди ҳамда каналнинг 1,5 км янги ўзани очилиб бетон қуйишга тайёрланиб қўйилиб, жами ушбу объект бўйича 560 минг м3 тупроқ ва 2,59 минг м3 бетон ишилари бажарилди.

4. Ислом тараққиёт банки иштирокида “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 апрелдаги ПҚ-2332-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 122,72 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 33,17 млн. доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва қолган қисми Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағларидир. 2017 йилда 0,53 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. Ҳозирда лойиҳа доирасида бош пудратчини аниқлаш бўйича тендер жараёнлари кетмоқда.

5. Жахон банки иштирокида “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3282-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 228,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 83,3 млн. доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 144,9 млн. доллари Жаҳон банкининг қарз маблағларидир. Лойиҳа доирасида имзолланган қарз битими 2017 йилнинг 29 декабрда кучга кирди.

6. Хитой Ҳалқ Республикаси Ҳукумати кредити иштирокида “Қашқадарё вилоятидаги “Дўстлик 1-2-3” насос станциясини қуриш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 августдаги ПҚ-2570-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳасининг умумий қиймати 21,23 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 14,2 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, қолган қисми Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг қарз маблағларидир. 2017 йилда 4,64 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилиб, лойиҳа доирасида имзолланган шартномада белгилан барча асбоб ускуналар Қашқадарё вилоятига келтирилди.

7. Хитой Ҳалқ Республикаси Ҳукумати кредити иштирокида “Ирригация тизимларини каналарни тозалаш учун экскаватор ва бульдозерлар билан таъминлаш” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 августдаги ПҚ-2394-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳасининг умумий қиймати 14,22 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 3,16 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, қолган қисми Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг қарз маблағларидир. 2017 йилда 2,0 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди ва лойиҳа доирасида республикамизнинг барча вилоятларига 90 экскаватор ва 15 бульдозер келтирилди.

8. Хитой Ҳалқ Республикаси Ҳукумати кредити иштирокида “Земснарядларни ва уларга эҳтиёт қисмларни келтириш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 11 мартдаги ПҚ-2144-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳасининг умумий қиймати 37,5 млн. АҚШ доллари бўлиб, 2017 йилда 6,62 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди ва лойиҳа доирасида каналларни ва коллекторларни тозалаш учун 17 земснарядлар келтирилди.

9. “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 сентябрдаги ПҚ-2410-сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 219,28 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 150,0 млн доллари Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки улуши, 34,20 млн АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, қолган қисми эса лойиҳа ташаббускорларининг улушидир. 2017 йилда 46,0 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. 2017 йилда дехқон ва фермер хўжаликларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 73 та суб-лойиҳаси молиялаштирилди.

10. “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 январдаги ПҚ-2113-сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 28,33 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 20,44 млн АҚШ доллари Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси улуши, 1,68 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши, 5,24 млн доллари бенифициарлар улушидир. 2017 йилда 1,83 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. Лойиҳанинг 1-компоненти доирасида Лаборатория жиҳозлари хариди ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

11. “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” (Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида) лойиҳаси Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 февралдаги ПҚ-2795-сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 40,57 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 24,58 млн. АҚШ доллари Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг улуши. 2017 йилда 4,0 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. 2017 йилда дехқон ва фермер хўжаликларига, ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига 22 та суб-лойиҳа молиялаштирилди, шундан: 613 бош наслли қорамол харид қилиш мақсадида 14 та суб-лойиҳа; 10 тонна сутни қайта ишлайдиган ускун харид қилиш мақсадида 2 та суб-лойиҳа; 12 дона қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш мақсадида 4 та суб-лойиҳа; ветеринария дори дармонларини харид қилиш мақсадида 2 та суб-лойиҳа молиялаштирилди.

12. “Иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг Орол денгизи ҳавзасига таъсирини юмшатиш дастури” (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятлари) лойиҳаси Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПҚ-2784-сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 20,71 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2017 йилда 4,0 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. 2017 йилда лойиҳани амалга ошириш натижасида, 9,1 га иссиқхона қуриш учун 8 та лойиҳага, сутни қайта ишлаш бўйича лойиҳага, 1 та товуқ фермасини модернизация қилишга ва сок ишлаб чиқариш лойиҳаси молиялаштирилган.

13. “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳаси Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 мартдаги ПҚ-2813-сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 240.98 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 154 млн АҚШ доллари Осиё тараққиёт банкининг улуши. Лойиҳа бўйича 2017 йилда 101,90 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. 2017 йилда лойиҳани амалга ошириш натижасида 93,6 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлашга, 77,1 га иссиқхона қуришга, 32,7 минг тонна қувватлик музлаткичли омборхона қуришга ҳамда 1983 га интенсив боғлар яратишга эришилди.

     А.Намозов





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech