Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Вазирлик фаолиятига доир ахборот олишга доир мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг вазирлик фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этилиши ҳақидаги сўровларини кўриб чиқиш вазирлик раҳбарияти резолюциясида белгиланган тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек, ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича тақдим этиладиган таҳлилий материалларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва сифати учун шахсан жавобгардир.
Ахборотдан фойдаланувчи вазирликнинг фаолияти ҳақидаги сўров билан ҳам бевосита, ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатлари расмийлаштириладиган ўз вакили орқали оғзаки ёки ёзма (шу жумладан, электрон шаклда) мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, у рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Оммавий ахборот воситаларининг вазирликнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш учун сўрови, шунингдек, мансабдор шахслар билан суҳбат (интервью) ташкил этиш тўғрисидаги сўрови етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.
Агар сўров вазирликнинг ваколатига тааллуқли бўлмаса, сўров рўйхатга олинган кундан эътиборан уч кун ичида сўралаётган ахборотни бериш қайси орган ваколатига киритилган бўлса, шу органга юборилади ва бу ҳақда фойдаланувчи хабардор қилинади.
Агар вазирлик олинган сўров бўйича бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ваколати ҳақида маълумотларга эга бўлмаса, унда сўров рўйхатга олинган кундан эътиборан уч кун ичида фойдаланувчига тегишли жавоб йўлланади.
Ахборотдан фойдаланувчининг вазирликнинг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўрови рад этилган тақдирда, унга рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда тегишли жавоб йўлланади.
Жисмоний шахснинг сўровида фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Юридик шахснинг сўровида мазкур сўровни амалга ошираётган ташкилотнинг номи, юридик манзили, мансабдор шахсининг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилиши, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Ахборотдан фойдаланувчининг юқорида кўрсатилган, шахсини билиш имкониятини берувчи маълумотларни ўз ичига олмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Сўров вазирлик номига ёки унинг сўровда қўйилган масалалар юзасидан ахборот бериш ваколатига кирадиган мансабдор шахси номига йўлланади.
Ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича амалга ошириладиган ишни юритиш вазирлик Назорат инспекцияси ва девонхона томонидан иш юритишнинг бошқа турларидан алоҳида юритилади.
Вазирликка ахборот фойдаланувчиларидан уларнинг фаолияти юзасидан тушадиган барча сўровлар Назорат инспекцияси ва девонхона томонидан қабул қилинади ва улар тушган куни махсус журналда рўйхатга олинади.
Ахборотдан фойдаланувчининг айни бир шахсдан ва айни ўша масала бўйича тушган сўрови, агар биринчи сўров берилган вақтдан эътиборан қонунда белгиланган тартибида сўровга жавоб бериш муддати ўтган бўлса ёки ахборотдан фойдаланувчи ўзига берилган жавобдан қаноатланмаган бўлса, такрорий деб ҳисобланади.
Такрорий сўровга у тушган пайтда навбатдаги рўйхатга олиш индекси берилади, рўйхатга олиш-назорат ёзувининг тегишли устунида “такрорий” деган белги қўйилади.
Сўровлар раҳбарият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, Назорат инспекцияси ва девонхона томонидан рўйхатга олиш-назорат карточкасига тегишли белги қўйилган ҳолда масъул ижрочиларга топширилади.
Ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровларни кўриб чиқиш сўровни амалга ошираётган ахборотдан фойдаланувчига барча сўралаётган ахборот тақдим этилганидан ва улар кўриб чиқиш учун топшириқ берган раҳбарнинг назоратидан чиқарилгандан кейингина тугалланган деб ҳисобланади.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech