Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
ва сув хўжалиги вазирлигининг
2014 йил 11 июлдаги
146-сонли буйруғига мувофиқ тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида аккредитациядан ўтказилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №243-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида аккредитациядан ўтказилаётган тегишли оммавий ахборот воситалари вакилларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Аттестациядан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида аккредитация қилишни сўраб мурожаат этган оммавий ахборот воситаларининг техник ва ижодий ходимлари ўтказилади.

II. Аттестацияни ўтказиш тартиби

3. Аттестация комиссияси аттестация ўтказишни бошлашидан олдин тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. Аттестация комиссияси аттестация топширувчининг фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотлар сўраб олишга ҳақли.

4. Мазкур Низом талаблари бузилган тақдирда аттестация комиссияси раиси аттестация топширувчининг ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш учун Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш бўйича аттестация комиссиясининг эксперт гуруҳига қайтариб беришга ҳақли.

5. Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчи тўғрисидаги маълумотлар билан танишиб чиқиб, унинг касбий сифатлари ва лаёқатини тавсифлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосаси, шунингдек, экспертиза ва аттестация жараёнида олинган бошқа ахборотлар аттестация комиссиясининг қарор қабул қилиши учун асос ҳисобланади. Аттестация натижалари аттестация далолатномаси билан расмийлаштирилади.

6. Аттестацияни ўтказишда аттестациядан ўтувчининг:

- касбий маҳоратига;

- аграр соҳани ёритишда билим ва тажрибага эгалигига алоҳида эътибор берилади.

7. Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчининг фаолиятини тавсифловчи ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, унинг касбий билимини, берилган саволларга олинган жавобларни баҳолаб, оммавий ахборот воситаси вакилини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш ёки қилмаслик юзасидан қарор қабул қилади.

8. Аттестация комиссияси мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

9. Аттестациядан ўтувчи аттестация комиссияси мажлисига узрли сабабга кўра келмаган бўлса, унинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

10. Аттестациядан ўтувчи аттестация комиссияси мажлисига узрсиз сабабга кўра келмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ва вазирлик ҳузурида аккредитация қилмаслик юзасидан қарор қабул қилишга асос бўлади.

III. Аттестация комиссиясининг қарори

11. Аттестация натижаси бўйича ҳар бир аттестациядан ўтувчининг малакаси ва билими юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади.

а) аккредитация қилишга лойиқ;

б) аккредитация қилишга нолойиқ;

12. Аттестация комиссияси қарори очиқ овоз бериш йўли билан, аттестация комиссиясининг мажлисида қатнашган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

13. Аттестация комиссиясининг қарори аттестация комиссияси раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзо билан тасдиқланадиган аттестация далолатномаси билан расмийлаштирилади.

IV. Аттестация натижалари

14. Аттестация комиссияси “аккредитация қилишга лойиқ” деб топилган оммавий ахборот воситаси вакилига аккредитация қилинганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиришга тавсия беради.

15. Аттестациядан кейин 3 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилиниб, аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳнома бир ҳафта муддатда аккредитациядан ўтувчига юборилади (берилади).

16. Аккредитация қилинган мухбирга 2 йилгача муддатда амал қиладиган аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади. Ушбу муддат гувоҳнома вазирлик реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилади.

17. Аккредитацияга тааллуқли барча ҳужжатлар (буюртманомалар, қарорлар, далолатномалар, аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳнома ва шу кабилар) давлат тилида расмийлаштирилади.

18. Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари ёки мазкур Низом асосида журналистни аккредитация қилишни рад этиши мумкин. Ушбу ҳолатда бундай қарорнинг сабаблари тўғрисида уч кун муддатда оммавий ахборот воситаси таҳририятини ёзма шаклда хабардор қилади.

V. Акредитация қилинган оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

19. Аккредитация мухбирнинг расмий шахслар ташрифлари давридаги тадбирларда бевосита қатнашишини кафолатламайди. Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатларнинг расмий шахслари ташрифлари вақтида мухбирларни махсус аккредитация қилиш тартиби қонун ҳужжатлари, шунингдек, ушбу тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш учун масъул хизматлар талабларига биноан белгиланади.

20. Аккредитация қилинган мухбирлар Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситаларига доир қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда:

а) вазирлик томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш;

б) вазирликда очиқ тадбирлар ўтказилиши вақтида иштирок этиш, шунингдек, таҳририят билан боғланиш ва хабарларни етказиш учун Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати хонасидаги телефон алоқаси ҳамда бошқа техника воситаларидан фойдаланиш;

в) вазир ва вазир ўринбосарлари рухсати билан улар ўтказаётган тегишли йиғилишларда ҳозир бўлиш (ёпиқ тадбир ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно);

г) Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати ходимлари ёки вазирликнинг бошқа масъул шахсларидан зарур материалларни сўраш ва улардан нусха олиш, ахборотлар олиш;

д) нашр этиш учун тайёрланадиган пресс-релизлардан, шунингдек, аудио-, видео- ёки киносуратга олиш, овоз ёзиш учун зарур бўлган техник аппаратлардан фақат вазирлик фаолиятини ёритиш мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

21) Аккредитация қилинган мухбир вазирлик биносига таҳририят томонидан берилган хизмат гувоҳномасини асосий кириш йўлагидаги посбонга очиқ ҳолда кўрсатгандан кейин вазирликда белгиланган тартибда киритилади.

22. Аккредитация қилинган мухбир қуйидагиларга мажбур:

а) вазирлик биносида бўлишда унинг ички тартиб-қоидаларига ва идоравий ишларини ташкил этиш талабларига риоя қилиш;

б)ўзи иштирок этаётган тадбирларнинг ўтказилишига аралашмаслик (агар тадбир матбуот учун махсус ташкил этилмаган бўлса);

в) махсус тадбирларни ўтказиш қоидаларига риоя қилиш;

г) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа талабларни бажариш.

23. Қуйидагилар аккредитациянинг тўхтатилиши учун асос ҳисобланади:

- мухбирнинг таҳририятдан ишдан бўшатилиши (ушбу ҳолда таҳририят бошқа вакилни аккредитация қилиш тўғрисидаги ариза билан аккредитация қилувчи органга мурожаат қилишга ҳақлидир);

- мухбир вакили бўлган оммавий ахборот воситаси фаолиятининг тўхтатилиши;

- таҳририят томонидан мухбирни вазирликнинг фаолиятини ёритишдан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши (расмий билдиришнома асосида).

24. Мухбир:

- ўзи таклиф этилган тадбирлар ўтказилиши тартибига аралашганда;

- амалдаги қонун ҳужжатларини ва юқоридаги қоидаларни мунтазам равишда бузганда аккредитациядан маҳрум этилиши мумкин.

25. Мухбирни аккредитациядан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор вазирлик томонидан қабул қилинади. Қарор асосланган, ёзма шаклда расмийлаштирилган, оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан далилланган бўлиши керак.

Бунда аккредитациядан маҳрум қилинган оммавий ахборот воситасининг таҳририятига қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб беш кун муддатдан кечикмай расмий билдиришнома юборилади. Бундай қарор кучга кирган вақтдан бошлаб аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

26. Аккредитация қилинган мухбирни янги муддатга аккредитация қилиш аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин таҳририят томонидан тақдим этилган буюртманома асосида ўтказилади.

27. Таҳририят вазирликка аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин буюртманома бериши керак.

Янги муддатга аккредитация қилиш аккредитация қилинган мухбирнинг олдинги аккредитацияси давридаги бенуқсон фаолиятини ҳисобга олган ҳолда соддалаштирилган тартибот бўйича амалга оширилиши мумкин.

V. Якуний қоидалар

32. Вазирлик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари мазкур Низом ҳамда оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши учун жавобгардирлар.

31. Вазирлик ҳузуридаги аккредитацияни амалга ошириш тартиби билан боғлиқ низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Вазирликда аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларининг рўйхати

ОАВ номи

Лавозими

Ф.И.Ш.

Аккредитация рақами

1

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА

Бўлим мудири

Шоева Сайёра Қурбоновна

025

2

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА

Шарҳловчи

Хидирова Баҳор Ҳазратқуловна

026

3

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА

Шарҳловчи

Насриев Нурулло Нуриддин ўғли

027

4

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА

Фотомухбир

Мирсагатов Отабек Акмал ўғли

028

5

«Халқ сўзи» газетаси таҳририяти

Катта мухбир

Рахмонов Саид Ибодуллаевич

028

6

«Халқ сўзи» газетаси таҳририяти

Адабий ходим

Улуғмуродов Дилшод Жумабоевич

030

7

«Народное слово» газетаси таҳририяти

Бўлим мудири

Ли Сергей Алексеевич

031

8

«Народное слово» газетаси таҳририяти

Мухбир

Раупова Дилдора Бахадировна

032

9

«Ishonch» газетаси таҳририяти

Мухбир

Эргашев Жамшид Абдуваҳобович

033

10

«XXI asr» газетаcи таҳририяти

Бўлим мудири

Рўзиев Мусурмон Ҳамроевич

034

11

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Шарҳловчи

Арипов Махмуджон Мусинович

035

12

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Шарҳловчи

Жамолов Қаҳрамон Жумаевич

036

13

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Катта муҳаррир

Эшбоев Иззат Исакович

037

14

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Катта муҳаррир

Хасанов Хайдар Хотамжонович

038

15

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Шарҳловчи

Ўрозов Абдували Пўлатович

039

16

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Мухбир-репортёр

Адилханова Сайёра Рахматкуловна

040

17

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Мухбир-репортёр

Баграмов Станислав Владимирович

041

18

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Мухбир-репортёр

Тошпўлатов Санжар Мирзапўлатович

042

19

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Мухбир-репортёр

Мирзаева Мавжудахон Аҳмадовна

043

20

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Мухбир-репортёр

Шаисламова Наргиза Шакасимовна

044

21

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Мухбир-репортёр

Норқулов Рустам Бозорович

045

22

«Ўзбекистон» телеканали Қорақалпоғистон ва вилоятлар мухбирлари тармоғи

Тошкент вилояти бўйича мухбир

Хўжамуродов Эгамберди Шомуродович

046

23

«Ўзбекистон» телеканали «Қишлоқ ҳаёти ва фермерлик ҳаракати» бўлими

Бўлим мудири

Мирзаев Собиржон Амирович

047

24

«Ўзбекистон» телеканали «Дўстлик» бўлими

Бўлим мудири

Камалова Моҳиниса Ҳусановна

048

25

«Ўзбекистон» радиоканали «Ижтимоиёт» бўлими

Бўлим мудири

Марайимов Абдухолиқ Зоирович

049

26

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Телеоператор

Рахманбердиев Жавдат Каримбердиевич

050

27

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Телеоператор

Азимов Эркин Наримонович

051

28

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Телеоператор

Аҳмеджонов Азимжон Раҳимжонович

052

29

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Телеоператор

Ширмуҳамедов Дилшод Сагдуллаевич

053

30

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Телеоператор

Юсупов Раҳматилла Махамедович

054

31

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Телеоператор

Ҳасанов Абдуваҳоб Абдумаликович

055

32

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурлар бош муҳарририяти

Телеоператор

Инагомов Тўлқин Турапович

056

33

«Ўзбекистон» телеканали Телеоператорлар гуруҳи

Телеоператор ассистенти

Рўзматов Фаррухжон Мамадалижон ўғли

057

34

«Ёшлар» телеканали «Давр» ахборот дастурлари бош муҳарририяти

Бўлим бошлиғи

Алибеков Тўлқин Қодирович

058

35

«Ёшлар» телеканали «Давр» ахборот дастурлари бош муҳарририяти

Катта муҳаррир

Шодиев Ботирали Данабоевич

059

36

«Ёшлар» телеканали Бош режиссёрлик хизмати

Телеоператор

Холматов Нодир Носиржонович

060

37

«Ёшлар» телеканали Бош режиссёрлик хизмати

Телеоператор

Рахимходжаев Зайниддин Ҳусниддинович

061

38

«Тошкент» телеканали «Пойтахт» информацион дастурлари бош муҳарририяти

Шарҳловчи

Хайруллаева Наргиза Хайруллаевна

062

39

«Тошкент» телеканали «Пойтахт» ахборот дастурлари бош муҳарририяти

Муҳаррир

Файзиева Гўзал Улуғбековна

063

40

«Тошкент» телеканали Бош режиссёрлик хизмати

Телеоператор ассистенти

Садиков Ориф Джурабаевич

064

41

«Тошкент» телеканали Бош режиссёрлик хизмати

Телеоператор ассистенти

Адилов Маҳкамжон Мўминович

065

42

«Маданият ва маърифат» телеканали «Ахборот-таҳлилий дастурлар» муҳарририяти

Муҳаррир

Ахмаджонова Шахноза Абдурашид қизи

066

43

«Маданият ва маърифат» телеканали «Ахборот-таҳлилий дастурлар» муҳарририяти

Телеоператор ассистенти

Cирожидинов Бунёт Рихсибой ўғли

067

44

«Дунё бўйлаб» телеканали муҳарририяти

Масъул котиб

Мамасодиқов Абдулла Ширинбоевич

068

45

«Дунё бўйлаб» телеканали муҳарририяти

Катта муҳаррир

Мансурова Шахло Атхамовна

069

46

«Дунё бўйлаб» телеканали муҳарририяти

Телеоператор

Курбанов Бобир Рахмоналиевич

070

47

«Mahalla» телеканали «Маънавий-тарбиявий дастурлар» муҳарририяти

Катта муҳаррир

Рахимова Дилбар Авлакуловна

071

48

«Mahalla» телеканали «Ижтимоий-ҳуқуқий дастурлар» муҳарририяти

Муҳаррир

Бозоров Элмурот Эсамуродович

072

49

«Mahalla» телеканали Бош режиссёр хизмати

Телеоператор ассистенти

Муминов Нодиржон Абдугаппарович

073

Изоҳ: Ушбу рўйхатга вазирликнинг 2016 йил 12 октябрдаги 188-сонли буйруғига асосан аккредитация қилинган оммавий ахборот воситалари ходимлари киритилган бўлиб, аккредитация 2018 йил 29 сентябргача амал қилади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech