Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
7 dec 2019

photo_2019-12-07_14-51-44.jpg

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 25 август куни имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” деб белгиланган.

Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбар ва ходимлари, шунингдек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшаётган хорижий ташкилотлардан бир гуруҳига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони топширилди.

Мазкур мукофот кўп йиллик фидокорона меҳнати билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини юксалтириш, дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси, аграр секторда ислоҳотларни, давлат дастурларини муваффақиятли амалга ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тантанали равишда берилди. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech