Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
20 dec 2019

photo_2019-12-20_15-37-30.jpg

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи бугун, 20 декабрь куни мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар фаолияти билан танишиш, мева-сабзавотлар етиштириш сифати ва экспорти ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб Сирдарё туманидаги “Пэнг шэнг” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига қарашли иссиқхона фаолияти билан танишдилар. Бу ерда ҳозирги вақтда 2 гектар майдонда мамлакатимизда илк марта Хитой технологияси асосида қулупнай ва 5 гектар майдонда хона гуллари, банан етиштирилмоқда. Маҳсулот хорижга экспорт қилиш баробарида, ички бозорга ҳам етказиб берилади.

photo_2019-12-20_15-39-24.jpg

Шунингдек, Мирзаобод туманидаги “Бек кластер” қўшма корхонасига қарашли 35 гектар майдонда ташкил этилган замонавий иссиқхонлар, “Бек кластер” қўшма корхонасида 100 гектар майдонда ташкил этилган узумзорлар, анор кўчати ва мевасини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган ушбу тумандаги “Деҳқонобод асл анори” ишлаб чиқариш коорперативи, қишлоқ хўжалиги (қовун) маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш билан шуғулланувчи Оқолтин туманидаги “SUB-DRY” масъулияти чекланган жамияти, иссиқхонада гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фаолияти билан ҳам танишди.

photo_2019-12-20_15-38-27.jpg

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech