Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
10 aug

Шу йилнинг 9 август куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Ҳиндистоннинг “Shakti Pamps Ltd” компанияси ижрочи директори Рамеш Падитар билан мамлакатимиз ирригация ва мелиорация тизимига янги қуёш энергиясида ишлайдиган технологияларни қўллаш юзасидан фикр алмашди.

IMG_3982.JPG

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда йиллар давомида ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиқиб кетган бўз ерларни ўзлаштиришда сув таъминотининг тежамкор ва замонавий усулларини қўллаш зарур. Концепцияга кўра, бу йўналишда хорижий инвесторларни жалб этишда катта имтиёзлар берилган. Жумладан, бўз ерларни инвестиция шартномаси ёки давлат хусусий шериклик асосида 50 йилгача берилиб, мамлакатимизга киритиладиган хом-ашё, турли техникалар, эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод қилинган.

Компанияга энергия тежамкорлиги бюроси (Bureau of Energy Efficiency) томонидан беш юлдузли рейтинг берилган бўлиб, бутун дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлаша оладиган зангламайдиган пўлатдан ясалган юқори сифатли 260 турдаги носос ва моторларни ишлаб чиқаради.

photo_2019-08-10_17-03-27.jpg

Учрашувда Ҳиндистон технологияси асосида Навоий вилоятида минг гектар фойдаланишдан чиққан ерлар ўзлаштирилиши таклиф этилди. Натижада мазкур ҳудудда қуёш энергияси асосида 700 метргача ер остидан сувни чиқаришга эришилади.

      

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech