Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29 aug

photo_2019-08-29_10-48-25.jpgЖанубий Кореянинг “KRS” Cor, “DONG IL Engineering Consultants Co. Ltd.”, “DAEYANG Co. Ltd.”, “TSTI” Co. Ltd.” “AJIN Co. Ltd.” ва “JH Co. Ltd.” компаниялари билан ҳамкорликда қиймати 3,5 миллион АҚШ долларига тенг сиғими 1000 тонна бўлган паст ҳароратли омборхона фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 29 август куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги “Агроинновация” Давлат унитар корхонаси томонидан фермерлар учун ташкил этилган кўргазмали семинарда маълум қилинди.

IMG_5666.JPG

Жанубий Кореянинг “DONG IL Engineering Consultants Co. Ltd.” компанияси лойиҳа менеджери, профессор Ким Ик Жуннинг маълум қилишича, кореялик мутахассислар мева-сабзавотларни тўғри сақлаш, уни етиштиришдан тортиб, экспорт қилишга қадар бўлган жараёнда фермерларнинг малакасини оширишга қаратилган бир қатор ўқув амалиётларини олиб боришларини билдирди.

- Замонавий инновацион технологияларни республикада кенг тарғиб этиш мақсадида 2017 йилда “Қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш” лойиҳаси доирасида қуёш энергияси ҳисобига қудуқлардан сув чиқариш технологиясини ўрнатиш ҳамда корхона ҳудудида кўргазма майдони ташкил этилган.

IMG_5665.JPG

-“Агроинновация” ДУКда 2013 йилда Кореянинг грант маблағлари ҳисобига амалга оширилган “Ўзбекистонда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 0,50 гектар барпо этилган иссиқхонада қишлоқ хўжалигида илғор инновацион технологияларни фаол тарғиб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

-“Агроинновация” ДУКда 2017 йилда USAID томонидан “Қишлоқ хўжалигида қийматлар занжирини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида барпо этилган 0,50 га. интенсив олма боғи ташкил этилган бўлиб, бунда олма боғларида сув ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланишда замонавий томчилатиб суғориш усулларидан фойдаланилмоқда. Бугунги семинар иштирокчилари соҳага оид замонавий техникалар билан танишиш имконига эга бўлишди, дейди “Агроинновация” Давлат унитар корхонаси раҳбари Шавкат Саломов.

IMG_5668.JPG

Мазкур семинар қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш, маҳсулот етиштириш бўйича замонавий илғор ва ресурстежовчи технологияларни ҳамда инновацион ғояларни соҳа мутахассислари, фермер хўжаликларига намойиш этиш, шу билан бирга амалиётга жорий этишни тарғиб қилишга қаратилган.

IMG_5680.JPG

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech