Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
19 sep

IMG_8192.JPG

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 1000 тонна сиғимга эга паст ҳароратли омборхона фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги ПҚ-2987-сон Қарори асосида “Ўзбекистонда паст ҳароратли омборхоналарни жорий қилиш орқали қишлоқ хўжалигини қўллаб қувватлаш” лойиҳасида Корея Республикаси ҳукуматининг  3.5 млн долларлик грант маблағлари ҳисобидан сиғими 1000 тонна бўлган паст ҳароратли омборхона қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур омборхона Корея Республикасининг “KRC” Community Corporation, “DONG IL Engineering Consultants Co. Ltd.”, “DAEYANG Co. Ltd.”, “TSTI” Co. Ltd.”,“AJIN Co. Ltd.” ва “JH Co. Ltd.” компаниялари томонидан амалга оширилди. 

IMG_7938.JPG

Мажмуанинг очилиш маросимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи Рустам Мамажонов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон, “KRС” Community Corporation президенти Ан Сонг Су, “Агроинновация” Давлат унитар корхонаси раҳбари Шавкат Саломовлар сўзга чиқиб, лойиҳанинг аҳамиятли жиҳатларига тўхталишди.

IMG_8130.JPG

-Келажакда паст ҳароратли омборхона қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сифатли сақлашда замонавий илғор ва ресурстежовчи технологияларни қўллаш  орқали  мутахассисларнинг малакасини ошииришда муҳим омил бўлади, дейди “Агроинновация” ДУК раҳбари Шавкат Саломов.

IMG_8218.JPG

Тадбирда мажмуа қурилишида фаол иштирок этганларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

IMG_8103.JPG

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech