Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
13 sep

Жамоатчилик муҳокамаси учун 2020-2030 йилларда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, амалга ошириш механизмлари, асосий мақсадли кўрсаткичлар, шунингдек амалга ошириш кўрсаткичлари белгилаб берилган.

Стратегия 9 та стратегик йўналишлардан иборат:

I. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;

III. Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш;

IV. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

V. Давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантирш;

VI. Тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш;

VII. Қишлоқ хўжалиги илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш;

VIII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш;

IX. Тармоқ статистикаси ва маълумотлар йиғишнинг шаффоф тизимларини ишлаб чиқиш.

Фармон лойиҳасида қуйидагилар тасдиқланиши назарда тутилган:

2020-2030 йилларда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясининг ҳар бир устувор йўналиш мавжуд вазиятни, мавжуд тўсиқлар ва имкониятларни, шунингдек асосий вазифаларни тавсифлайди; 2020-2030 йилларда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

«Йўл харитаси»нинг 112 банди ўзида соҳани ислоҳ қилиш режасини, уларнинг масъул ижрочилари ва аниқ муддатларини мужассам этган.

Стратегияни амалга ошириш учун индикатив бюджет, шунингдек, амалга оширишни баҳоловчи 50 кўрсаткич Стратегияни амалга оширишда эришилган натижаларни баҳолаш учун асос бўлади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан яқин вақт ичида тайёрланган ҳужжат лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech