Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаев бошчилигидаги делегация Пекинга жўнаб кетди

12 sep 2017

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация жорий йил 12 сентябрь куни расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрига жўнаб кетди.


Халқаро семинар иштирокчилари Самарқандда бўлиб, ҳудудда мева-сабзавотчилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

7 sep 2017

Пойтахтимизда 5-7 сентябрь кунлари Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва халқаро тажрибага бағишлаб ўтказилган халқаро семинар иштирокчилари тадбир доирасида Самарқандда бўлиб, ушбу йўналишда вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да II халқаро мева-сабзавот ярмаркаси очилди

6 sep 2017

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида II халқаро мева-сабзавот ярмаркаси очилди. Ярмаркада АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, Малайзия Россия каби қирқдан ортиқ мамлакатдан қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган вазирлик ва идоралар, савдо-саноат палаталари, логистика компаниялари, мева-сабзавотчилик соҳасида фаолият юритувчи корхоналар вакиллари қатнашмоқда.


Мева-сабзавотчиликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

5 sep 2017

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Жануб-жануб ҳамкорлиги бошқармаси, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон тажрибаси билан ўртоқлашиш ҳамда иштирокчи давлатлар ўртасида ҳам ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган халқаро семинар ўз ишини бошлади. Унда БМТнинг Жануб-жануб ҳамкорлиги бошқармаси, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Ислом тараққиёт банки масъул ходимлари, Венгрия, Марокаш, Судан, Туркия, Тунис, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда юртимиздаги халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар иштирок этмоқдалар.


Ўзбекистонда «Марказий Осиёда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди

25 aug 2017

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан жорий йилнинг 22-24 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида «Марказий Осиёда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш» мавзусида халқаро анжуман ўтказди. Унда Венгрия, Италия, Россия, Эрон, Туркия, Хитой, Жазоир, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби етмишдан ортиқ давлатлардан органик қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи етакчи олимлар, экспертлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.


Toшкeнт ирригaция вa қишлoқ xўжaлигини мexaнизaциялaш муҳaндислaри институтида Мутaxaссислик вa илмий-тадқиқот мaркaзи тузилaди

24 aug 2017

Жорий йилнинг 24 август куни Toшкeнт ирригaция вa қишлoқ xўжaлигини мexaнизaциялaш муҳaндислaри институтида мазкур олийгоҳ вa Maркaзий Oсиё минтaқaвий экoлoгик мaркaзи ўртaсидa ўзaрo ҳaмкoрлик бўйича мeмoрaндумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Индонезия Республикаси Президенти билан учрашув ўтказди

22 aug 2017

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев жорий йилнинг 21 август куни Жакарта шаҳрида Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо билан учрашув ўтказди.


Ўзбекистон делегацияси Индонезияга жўнаб кетди

19 aug 2017
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-Индонезия ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказиш учун жорий йилнинг 19 август куни Жакартага жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари Паркент тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Аминжон ота Муҳаммаджоновнинг боғига ташриф буюрди

24 jul 2017

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Паркент тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Аминжон ота Муҳаммаджоновнинг боғига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.


Тошкентда II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади

18 jul 2017

2017 йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади. 



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech