Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Ўзбекистонда 41 та қишлоқ хўжалиги бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилган 3,3 минг тоннадан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилинди

25 oct

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентимизнинг 2019 йил 14 мартдаги “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 


Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири бошчилигидаги делегация Хитойда бўлиб қайтди

25 oct
Шу йилнинг 22-23 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг Янлин шаҳрида ўтказилган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юқори технологиялар кўргазмасида иштирок этиб қайтди. 

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси тасдиқланди

25 oct

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 23 октябрда “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.


Жорий йилда Ўзбекистонда 15 минг гектардан ортиқ интенсив боғ барпо этилди

24 oct

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан “Интенсив боғларни ташкил қилиш ҳамда мевали боғларда ҳосилдорликни ошириш” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.  


Марказий Осиё чўлларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама этилди

23 oct

Аҳолиси 70 миллиондан ортиқ бўлган Марказий Осиё минтақаси ҳудудининг ярмидан кўпини қушлар миграцияси, сайғоқлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар яшаши учун муҳим бўлган чўллар эгаллайди. Бугунги кунда ер деградацияси натижасида чанг бўронларининг ҳосил бўлиши ва қумларнинг тарқалиши чўлларнинг асосий муаммосига айланиб, ҳайвонот олами ва аҳолининг яшаш жойларини тарк этишига олиб келмоқда.



Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Ходжаев Европа комиссияси вакиллари билан учрашди

22 oct

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Форс кўрфази ва Тинч океани минтақаси бошқармаси директори, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Европа комиссиясининг бош директори Пьер Амилат билан учрашди.


“Бош вазир кубоги”: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси ҳам муносиб иштирок этаяпти

21 oct
“Бунёдкор” футбол академияси машғулот майдонларида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда. 

Олтинсой туманида мева-узумчиликни ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

19 oct

Қишлоқ хўжадиги вазири Ж.Ходжаев раҳбарлигида ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари Олтинсой туманида бўлиб, тумандаги боғзорлар, узумзорлар, фермерлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг туман ҳокимлигида ишчи гуруҳ аъзолари ва соҳа мутахассислари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирокида мазкур масалага бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.


Қишлоқ жавоҳирлари шарафланди

15 oct

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент Давлат аграр университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ҳамкорлигида “Қишлоқ аёлига эҳтиром” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. 



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech