Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Ўзбекистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ишга туширилди

24 apr
23 апрел куни Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги беш йиллик лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа Европа Иттифоқи (15 млн. Эвро) ва Жаҳон банки (150 млн. АҚШ доллари) томонидан молиялаштирилади ва самарадорсизлик, кичик фермерлар учун молия ва бозорга кириш чекловлари, турли манфаатдор томонлар ўртасида муносабатлар мувофиқлаштириш даражаси, қиймат занжирини самарасиз бошқариш, сифатли тиббий хизматларининг етишмаслиги ва тадқиқот муассасалари учун етарли бўлмаган ресурслар каби чорвачилик соҳасидаги асосий муаммоларни ҳал этишга қаратилган

Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги кооперативлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди

22 apr

Қишлоқ хўжалиги вазири Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қувасой туманларида кўп тармоқли қишлоқ хўжалиги кооперативлари вакиллари билан учрашди.


Ўзбекистон Давлат қишлоқ хўжалигини бошқариш тизими ислоҳ қилинди

21 apr

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқарувини такомиллаштириш мақсадида ПФ-5708-сонли Президент Фармони ва ПҚ-4292 сонли Президент Қарори қабул қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Матбуот хизмати қабул қилинган ҳужжатларнинг асосий қисмларини тақдим этади


Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

17 apr

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Батмина Батсетсеғ раҳбарлигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакатлар ўртасида агросаноат комплексидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.


Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Бошқирдистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

11 apr

Жорий йилнинг 10 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Бош вазир ўринбосари - қишлоқ хўжалиги вазири Фазрамхонов Илшат бошчилигидаги Бошқирдистон Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказилди


Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2 apr
Республикамиз делегациясининг ташрифи давомида хусусий ташкилотлар билан бир қатор учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди

Тошкентда озиқ-овқат саноати кўргазмаси бўлиб ўтади

30 mar

3-5 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий ҳамкорлигида озиқ-овқат саноати ва маҳсулотлари “Озиқ-овқат саноати” UzFood 2019 - Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.


Тошкентда қишлоқ хўжалигида кооперативлар жорий этиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда

19 mar

18 март куни Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалигида кооперация алоқаларини ривожлантириш” мавзусида семинар-тренинг бошланди.


Қишлоқ хўжалигида кооперацияни ривожлантириш тўғрисида Президент Қарори қабул қилинди

17 mar

2019 йил 14 мартдаги ПҚ №4239 Президент Қарорига биноан Ўзбекистонда ихтиёрийлик ва ўзаро иштирок тамойиллари асосида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг кооперацион бирлашиши институти жорий этилади.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти экспортни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширади.

16 mar

13 февраль куни Тошекентда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан «Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий стратегияларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш» янги минтақавий лойиҳаси тақдим этилди. Ўзбекистонда лойиҳа Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech