Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

“Ўзбекистон ёшлари: аграр соҳа ривожида менинг ҳиссам” мавзуида илмий-амалий анжуман ташкил этилди

5 dec 2017
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалик ходимлари куни муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари: аграр соҳа ривожида менинг ҳиссам” мавзуида иқтидорли талаба ёшларнинг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Унда соҳа олим ва мутахассислари, республикамиздаги барча олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг юздан ортиқ етакчилари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди

29 nov 2017

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидаги Етакчилар Кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик тизимидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходимлари, иқтидорли ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.


“Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуидаги Марказий Осиё халқаро илмий-амалий конференцияси якунланди

24 nov 2017

Тошкентда жорий йилнинг 23–24 ноябрь кунлари “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Марказий Осиё халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Марказий Осиё давлатлари сув хўжалиги вазирлари ташаббуси ҳамда минтақа давлатлари – Қoзoғистoн, Қирғизистoн, Toжикистoн, Tуркмaнистoн вa Ўзбeкистoн раҳбарлари қўллаб-қувватлаши билан 1992 йилда ташкил этилган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 25 йиллигига бағишланди. Унда 200 дан ортиқ экспертлар, таниқли олимлар, сув хўжалиги соҳаси мутахассислари, Maркaзий Oсиё дaвлaтлaри сув xўжaлиги тaшкилoтлaри раҳбарлари, қатор халқаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари иштирок этди.


Тошкентда “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Марказий Осиё халқаро илмий-амалий конференцияси бошланди

23 nov 2017

Тошкентда жорий йилнинг 23 ноябрь куни Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Марказий Осиё халқаро илмий-амалий конференцияси бошланди. Унда 200 дан ортиқ экспертлар, таниқли олимлар, сув хўжалиги соҳаси мутахассислари, қатор халқаро ташкилот ва молия институтлари вакиллари иштирок этмоқда.


Халқимиз дастурхони сархил мевалар, сифатли ва арзон маҳсулотлар билан тўкин бўлади

21 nov 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни бозорларни қиш-баҳор мавсумида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни қайта ишлаш кўламини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ҳўл мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш, шунингдек, полиз ва мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, узум харид қилиш бўйича 2018 йилга мўлжалланган давлат буюртмасини шакллантириш вазифалари ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 23–24 ноябрь кунлари Тошкентда “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Марказий Осиё халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади

17 nov 2017
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги Фармойишига асосан жорий йил 23–24 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси (ДСХМК) ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Марказий Осиё халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Ғаллаорол туманида ёнғоқзор барпо этилмоқда

15 nov 2017

Президентимизнинг 2017 йил 1 июндаги «Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 1,5 минг гектардан зиёд майдонда интенсив усулда ёнғоқзор барпо этилмоқда.


“Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга ШАРҲ

7 nov 2017

Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш ва бюджетга молиявий тушумларни ошириш кўпинча мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни (кейинги ўринларда мева-сабзавот маҳсулотлари деб юритилади) маҳаллий экспорт қилувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилганлигига боғлиқ бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

7 nov 2017

Ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспорт қилинадиган янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларнинг (кейинги ўринларда мева-сабзавот маҳсулотлари деб юритилади) ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароит яратиш, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида “Сифатли ва рақобатбардош пилла хомашёси етиштиришнинг долзарб муаммолари” мавзуcида анжуман бўлиб ўтди

24 oct 2017

Жорий йилнинг 24 октябрь куни пойтахтимиздаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида “Сифатли ва рақобатбардош пилла хомашёси етиштиришнинг долзарб муаммолари” мавзуcида анжуман бўлиб ўтди.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech