Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Тўқсонбости экинлар – мўл ҳосил гарови

23 oct 2018

Ўзбекистонда пиёзнинг маҳаллий шароитда яратилган эртапишар "Сумбула", "Оқ дур", ўртапишар "Истиқбол", "Зафар" навларини экиш тавсия этилади. Пиёз уч муддатда: эрта баҳорги, ёзги-кузги ва тўқсонбости қилиб экилади. Иккинчи йилги боғлар қатор ораларига тўқсонбости марказий вилоятларда 15 ноябрдан 15 декабргача ва шимолий вилоятларда 1 ноябрдан 1 декабргача экилади.


Ёш фермерлар Японияда малака оширишади

23 oct 2018

Жорий йилнинг 24 октябридан 4 декабрига қадар Япониянинг Хокайдо шаҳрида бир гуруҳ ёш фермерлар “Аграр соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш“ мавзусида ўтказиладиган ўқув-семинарда иштирок этади.


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегияси - 2030

11 oct 2018

 11 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Жаҳон банки ва БМТнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти (FAO) вакиллари иштирок этдилар. 


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

11 oct 2018

11 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг "Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг "Яйлов тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қонунлари лойиҳалари муҳокама қилинди.


Боғ-токзорларни қишга тайёрлаш бўйича тавсиялар

9 oct 2018

Жорий йил боғбону соҳибкорларимиз учун баракали келди. Боғ ва токзорларимизда ҳосил мўл ва сифатли бўлди. Халқимизнинг мева-узум маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ қондирилиб, бир қисми экспорт қилинмоқда. Ушбу ойда мевали ўсимликлардан олма ва нокнинг кеч қишки навлари, беҳи, шарқ хурмоси ва анор навларининг мевалари, узумнинг қишки Пушти тоифи, Нимранг навлари ҳам териб олиниб, боғларни қишга тайёрлаш керак бўлади.


Ғалла ниҳолларини қишловга туплаган ҳолда кириши юқори ҳосилдорлик гарови

8 oct 2018

Жорий йил ҳосили учун кузги бошоқли дон етиштириш жараёни таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, ғалла парваришида агротехника тадбирларини бажаришда йўл қўйилаётган камчиликлар асосан айрим фермерларнинг ерларни экишга сифатли тайёрлаш, навни тўғри танлаш, экиш техникаларини таъмирлашга етарли аҳамият бермаганлиги, экиш муддатларига қатъий риоя қилмаслиги каби омиллар ташкил этмоқда.


Сабзавот ва картошка маҳсулотларини сифатли сақлаш бўйича тавсиялар

8 oct 2018
Ўзбекистон иқлим шароити иссиқ минтақа ҳудудига тааллуқли бўлиб, йил фаслининг ҳар бир даврида ҳароратнинг ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Сабзавот, полиз, картошка ва ҳар хил кўкат ўсимликлари маҳсулотни саноат шароитида сақлаш анча мураккаб вазифадир. 

Тўқсонбости экинларини экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

2 oct 2018
Юртимизнинг бетакрор қулай табиий-иқлим шароитидан омилкорлик билан фойдалана олган сабзавоткорлар ҳар йили бир неча маротаба юқори ҳосил етиштиришга муваффақ бўлишмоқда. Республикамиз аҳолисини эртаги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида, ҳосилдан бўшаган майдонга совуққа чидамли сабзавот экинларидан – сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлардан эса кашнич, петрушка, сельдерей, салат кабиларни тўқсонбости муддатида экиб, етиштириш муҳим аҳамиятга эга.

Балиқчиликда Хитой тажрибаси

24 sep 2018
  Бугунги кунда Хитойда балиқчилик соҳасида оилавий пудрат тури кенг тарқалган, бу балиқчилик соҳасини бизга яхши таниш бўлмаган қирраларини очиб беради. Аҳолини кўп тармоқли иш юритиши нафақат Хитой халқини дастурхонини яхна балиқ билан тўлдиради, балки унинг ўзини ҳам бойитади. Деҳқонлар давлатдан ва жамоа хўжаликларидан сув ҳавзаларини, шоли экин майдонларини ижарага олиш билан бирга ўзлари ҳам бўш ерларда ва ҳовлиларида кичик ҳавзалар барпо этиб балиқ етиштиришади.

Пахта йиғим-терими қизғин паллага кирмоқда

22 sep 2018

Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов бошчилигидаги гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси туманларида пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан намунали ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқда.  



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech