Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28 aug

IMG_5377.JPG

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 4 апрелдаги ПҚ-4268-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан пресс-брифинг ташкил этилди.

Унда Вазирликнинг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва техник модернизациялаш бошқармаси бошлиғи Қодир Исмоилов, Молия вазирлиги ҳамда “Ўзагросаноатхолдинг” акциядорлик жамияти вакиллари соҳада олиб борилаётган ишларга тўхталдилар.

IMG_5380.JPGСўнгги йилларда республикамизнинг аграр секторини халқаро стандартларга мувофиқ ҳамда мамлакат ҳудудларининг табиий иқлим ва тупроқ шароитларига жавоб берадиган замонавий маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш бўйича фаол чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, биргина 2018 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига, биринчи навбатда, фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этувчилар ва кластерларга 33,7 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилди. Бу эса 2017 йилги кўрсаткичлар билан таққослаганда 1,5 бараварга кўп.

IMG_5359.JPG

Амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларининг 25 фоизидан ортиғи 15 йилдан ортиқ муддат мобайнида эксплуатация қилинмоқда, шу боис қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини сифатли ва арзон техникалар билан таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолмоқда ва давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашни тақозо этади.

Қайд этилганидек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йилда 10 минг 640 дона (2,6 трлн. сўмлик) қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини етказиб бериш белгиланди. 2019 йил биринчи чорагида 2 минг 609 дона (128,1 млрд. сўмлик), шундан лизинг асосида 1 минг 387 дона (34,2 млрд. сўм) янги техникалар етказиб берилди, техника паркини янгиланиш даражаси 2,1 фоизни ва таъминланиш даражаси 87 фоизни ташкил этди.

IMG_5397.JPG

2019 йилнинг 2-4 чоракларида қолоқликни бартараф этиш мақсадида тегишли идоралар билан бирга бир ҳафта муддатда умумий қиймати 2,1 трлн. сўмлик 7340 дона техника етказиб беришни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, мазкур қарор билан республикада ишлаб чиқарилган барча турдаги тракторлар, ғалла ва пахта сеялкалари, шунингдек, уч ёки ундан ортиқ омоч корпусларини харид қилиш учун кредит ва лизинг шартномалари бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб берилди.

Жорий йилнинг 31 май ҳолатига 478,6 млрд. сўмлик 3503 та (ш.ж. лизинг асосида 391 млрд. сўмлик 2479 та), жумладан 286 та ғалла ўриш комбайнлари жойларга етказиб берилди.

Очиқ майдонларга дон экиш сеялкаларининг янгиланиш даражаси 55 фоизга таъминланиш даражаси эса 94 фоизга, қатор ораларига дон экиш сеялкалари бўйича эса ушбу кўрсаткичлар мос равишда 20 фоиз ва 22 фоизга етказилади. 2019 йил давомида техника паркининг янгиланиш даражаси 5 фоизга, таъминланганлик даражаси эса 31 фоизга етказилади.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech